Қайднома

Қидирув

Пикфорд жаҳоннинг энг қиммат дарвозабонига айланиши мумкин

Пикфорд жаҳоннинг энг қиммат дарвозабонига айланиши мумкин

  05.12.2018 07:32
  0
  852
Пикфорд жаҳоннинг энг қиммат дарвозабонига айланиши мумкин

«Манчестер Юнайтед» клуби «Эвертон» дарвозабони Жордан Пикфорд хизматларига қизиқиш билдирмоқда, дея хабар қилмоқда Express нашри.

Манбада таъкидланишича, манкунианлар инглиз дарвозабони учун 80 млн евродан ортиқ маблағ сарфлашга тайёрлар. Агар шундай бўладиган бўлса, Пикфорд дунёнинг энг қиммат дарвозабонига айланади.

Ушбу трансфер манкунианларнинг айни дамдаги дарвозабони Давид Де Хеа амалдаги шартномани узайтирмаган тақдирдагина амалга оширилади. Аввалроқ испаниялик посбон клуб билан янги шартнома борасида келиша олмаётгани хабар қилинганди.

24 ёшли Пикфорд 2017 йилнинг ёзида «Сандерленд»дан 28,5 млн евро эвазига «Эвертон»га ўтганди.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда жаҳоннинг энг қиммат дарвозабони «Атлетик»дан 80 млн евро эвазига «Челси»га ўтган Кепа Аррисабалага ҳисобланади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz