Қайднома

Қидирув

АПЛ: ноябрь ойининг энг яхши ўйинчиси ким бўлади?

АПЛ: ноябрь ойининг энг яхши ўйинчиси ким бўлади?

  05.12.2018 19:02
  0
  400
АПЛ: ноябрь ойининг энг яхши ўйинчиси ким бўлади?

4 декабрь куни футбол бўйича Англия Премьер-лигасида ноябрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга 7 нафар номзод номи эълон қилинди. Бу ҳақда АПЛ расмий сайтида хабар берилди.

Номзодлар қаторида Лерой Сане, Раҳим Стерлинг, Давид Сиьлва (ҳаммаси – Манчестер Юнайтед), Люка Дин (Эвертон), Фелипе Андерсон (Вест Ҳэм), Мусса Сиссоко (Тоттенҳем) ва Эндрю Робертсон (Ливерпул) ўрин олган.

Сане ноябрь ойида АПЛда 3 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди. Стерлинг ҳам 3 та ўйинда 3 та гол уриб, 3 та голли узатмани амалга оширди. Давид Сильва ҳам 3 та гол уришга эришди. Робертсон 3 та баҳсда иштрок этиб, 1 та голли узатмани амалга оширди. Сиссоко эса 3 та ўйинда на гол урди ва на голли узатмани амалга оширди. Люка Дин ҳам худди шундай кўрсаткич қайд этган. Андерсон эса 3 та ўйинда қатнашиб, 3 та гол киритди.

Ғолиб номи 7 декабрь куни маълум қилинади.


Манба: www.turon24.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz