Қайднома

Қидирув

Неймар: «Ҳар бир кучли футболчи АПЛда ўйнаб кўриши керак»

Неймар: «Ҳар бир кучли футболчи АПЛда ўйнаб кўриши керак»

  06.12.2018 13:40
  0
  472
Неймар: «Ҳар бир кучли футболчи АПЛда ўйнаб кўриши керак»

«Пари Сен-Жермен»нинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар ҳар бир катта футболчи ўз кучини Англия Премьер-лигасида синаб кўриши кераклиги ҳақида гапирди.

«Ман Сити» ҳимоячиси Бенжамен Менди бразилиялик футболчидан Англия премьер-лигаси ҳақидаги фикрларини сўраган.

«Мен қачондир Англия чемпионатида ўйнашим мумкинми? Бу катта турнир. Дунёдаги энг зўрларидан бири. Биз эртага нима бўлишини билмаймиз, аммо менимча ҳар бир буюк футболчи ҳеч бўлмаганда бир марта Англия Премьер-лигасида тўп суриши керак.

Мен умид қиламанки, сен АПЛ ўйинларидан роҳат олишда давом этасан, чунки сен энг яхши нарсаларга муносибсан», — деган Неймар YouTubе порталидаги канали орқали.

Неймар «Пари Сен-Жермен» сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Жорий мавсумда 26 ёшли футболчи Франция чемпионатида 12 ўйинда майдонга тушган ва 11 гол урган, 6 голга узатма берган. 


Манба: kun.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz