Қайднома

Қидирув

Роналду Либертадорес кубогини кўргани Мадридга бормайди, чунки...

Роналду Либертадорес кубогини кўргани Мадридга бормайди, чунки...

  06.12.2018 15:24
  0
  123
Роналду Либертадорес кубогини кўргани Мадридга бормайди, чунки...

“Реал” президенти Флорентино Перес Либертадорес кубоги финали ўтказиладиган “Сантьяго Бернабеу” стадионидаги VIP-ложадан Криштиану Роналду ва Лионель Месси учун жой ажратиб қўйганини айтганди. Аммо “қаймоқранглилар”нинг собиқ ҳужумчиси, айни пайт “Ювентус” шарафини ҳимоя қилаётган Криштиану Роналду “Реал” раҳбарининг таклифига рад жавобини берган.

AS нашрининг хабар беришича, Перес шу тариқа португалиялик юлдузнинг футбол ривожи йўлидаги хизматларини муносиб рағбатлаб, ўз навбатида, Роналду билан муносабатларини яхшилашни мақсад қилган. Аммо Криштиану “Қироллик клуби” президентининг сўзини ерда қолдиришга мажбурлигини таъкидлаган.

“Унинг “Сантьяго Бернабеу”га қайтишига ҳали эрта”, - деган футболчига яқин манба.

Эслатиб ўтамиз, “Ривер Плейт” – “Бока Хуниорс” ўртасидаги Либертадорес кубоги финали “Бока” футболчилари жойлашган автобусга “Ривер” ишқибозлари ҳужум қилишгани сабабли бошқа кунга кўчирилганди. Нохуш ҳодиса оқибатда “Бока Хуниорс”нинг айрим футболчилари жароҳат олишганди. Якунда ташкилотчилар ўйинни Мадридда ўтказишга қарор қилишди. Мазкур учрашув 9 декабрь куни “Сантьяго Бернабеу”да бўлиб ўтади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz