Қайднома

Қидирув

Явайро Дилросун: “Манчестер Сити” – бу компания, футболчилар эса унинг маҳсулоти”

Явайро Дилросун: “Манчестер Сити” – бу компания, футболчилар эса унинг маҳсулоти”

  06.12.2018 20:51
  0
  496
Явайро Дилросун: “Манчестер Сити” – бу компания, футболчилар эса унинг маҳсулоти”

“Манчестер Сити”нинг собиқ форварди, айни пайт Берлиннинг “Герта” клубида тўп сураётган Явайро Дилросун Англия жамоасида ўтказган дамларини ёдга оларкан, “шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг ўзига хос иш услубига ҳам тўхталди.

- Бизда учта машғулот майдони бор эди. Бу ўринда гап U-23 жамоас ҳақида бормоқда. Кийиниш хонасида мисли кўрилмаган ҳашамат ҳукм сурарди. Тушликда хоҳлаган нарсамизни ердик, ҳар куни турли таомлар бериларди. Ташкилотчилик юксак савияда эди. “Манчестер Сити” – бу компания, футболчилар эса унинг маҳсулоти”.

Гвардиола билан шахсан гаплашмаганман, аммо унинг ишини кузатиш асносида кўп нарса ўргандим. Машғулотлар пайтида у оддий маслаҳатлар берар, бу эса бизнинг янада яхшироқ бўлишимизда асқотарди. У майда деталларга ҳам эътибор қаратади, тактик ғояларини футболчиларга етказа олади, - деди Дилросун Elfvoetbal нашрига берган интервьюсида.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz