Қайднома

Қидирув

«Сўғдиёна» ҳозирча Лушчан билан янги шартнома имзолай олмайди, ПФЛ клубини огоҳлантирди

«Сўғдиёна» ҳозирча Лушчан билан янги шартнома имзолай олмайди, ПФЛ клубини огоҳлантирди

  06.12.2018 18:18
  0
  525
«Сўғдиёна» ҳозирча Лушчан билан янги шартнома имзолай олмайди, ПФЛ клубини огоҳлантирди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси «Сўғдиёна» футбол клуби бош мураббий Сергей Лушчан билан шартномани узайтириши борасидаги хабарлар пайдо бўлганидан келиб чиқиб, қуйидагиларни маълум қилади ва клубни расман огоҳлантиради.

1) Сергей Лушчан айни вақтда «Бунёдкор» футбол клуби билан судлашаётганидан ва бу ишни ЎФАни четлаб ўтиб, бошқа органга оширганидан келиб чиқиб, расман тушунтириш бериши керак бўлади. Йўқса, ПФЛ мазкур ишни ЎФА ижроқўми бюросига қадар ошириб, ФИФА низомларига зид ҳаракати учун Лушчанни Ўзбекистонда фаолият олиб боришини чеклаш бўйича иш очишни сўрайди.

2) Сергей Лушчан «Бунёдкор» клуби билан шартнома тузаётган вақтида айрим қонун ҳужжатларига зид келувчи ҳолатларга йўл қўйган бўлиши мумкин. «Бунёдкор» футбол клубининг мазкур шубҳаси ўз тасдиғини топса, ҳар икки томон бу масала юзасидан тегишли органлар олдида жавоб бериши керак бўлади.

3) «Сўғдиёна» футбол клубининг Профессионал футбол лигаси олдида қарздорлиги мавжуд. 2019 йилги мавсум учун клубларни лицензиядан ўтказиш регламенти аллақачон «Сўғдиёна» клубига электрон шаклда жўнатилди ва ПФЛ расмий сайтида эълон қилинди. Демак, қарздорлиги мавжуд клублар трансфер ойнасида фаол бўла олмайди. Бу ҳолат бош мураббийлар билан тузиладиган шартномаларга таълуқлидир.

«Сўғдиёна» футбол клуби юқоридагиларни инобатга олиб, барча иш рисоладагидек бўлишини таъминлаши сўралади. Йўқса, клуб ва мураббий ўртасида тузилган шартнома ПФЛ томонидан тан олинмайди.


Манба: www.pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz