Қайднома

Қидирув

МАРОҚЛИ МАТЕМАТИКА – 2 ёки ТОП-ЛИГАЛАРНИНГ ЭНГ ЯХШИ ФУТБОЛЧИЛАРИ

МАРОҚЛИ МАТЕМАТИКА – 2 ёки ТОП-ЛИГАЛАРНИНГ ЭНГ ЯХШИ ФУТБОЛЧИЛАРИ

  07.12.2018 10:22
  0
  698
МАРОҚЛИ МАТЕМАТИКА – 2 ёки ТОП-ЛИГАЛАРНИНГ ЭНГ ЯХШИ ФУТБОЛЧИЛАРИ

Доимий ўқувчиларимиз эътибор қаратган бўлсалар, газетамизнинг 22 ноябрь куни чоп этилган 93 (1613)-сонида Европада етакчи ўринда турувчи 7та миллий лигани математик формулалар асосида таҳлил қилгандик. Бу сафар ўша мавзуни давом эттириб, соккер.ру (!!!!) сайти маълумотлари асосида алоҳида футболчиларнинг шахсий кўрсаткичларига назар соламиз. Шу жойда қайд этиш керак, замонамизда футбол статистикаси билан шуғулланувчи сайтлар жуда кўп ва улардаги баъзи маълумотлар ҳар доим ҳам бир-бирига тўғри келмайди. Қуйидаги таҳлилий мақолада эса нисбатан ишончли манба саналган Whoscored сайти маълумотларидан фойдаланилган. Газетхонлар учун қулай бўлиши учун ҳар бир кўрсаткич бўйича ноябрь якунига қадар бўлган ўйинлар юзасидан алоҳида жадвал келтирилган. Демак, бошладик.  

Лигаларнинг энг яхши тўпурарлари

Килиан Мбаппенинг ҳозирги самарадорлиги унинг савия бўйича Франция миллий чемпионати даражасидан ўзиб кетганини кўрсатмоқда. Ноябрь ойи якунигача тўпурарлар пойгасида ҳали кенг доирада танилмаган футболчилар ўзларини кўрсатишганини ҳам алоҳида факт сифатида келтириш ўринли. Мисол учун, Лука Йович мавсумни ўта шиддатли бошлаб, самарадорлик бобида ҳаттоки, Лионель Мессидан ҳам яхшироқ натижа қайд этди. Италияда эса декабрга қадар «сенсацион» тўпурар Кшиштоф Пентек кимсан Криштиану Роналдудан ҳам кўпроқ гол урди.

Футболчи

Чемпионат

Гол

1та ўйинда ўртача

 Килиан Мбаппе

 Франция

 11та

 1,22та

 Лука Йович

 Германия

 9та

 1та

 Лионель Месси

 Испания

 9та

 0,9та

 Кшиштоф Пентек

 Италия

 9та

 0,75та

 Диего Соуза

 Португалия

 7та

 0,7та

 Серхио Агуэро

 Англия

 8та

 0,66та

 Фёдор Чалов

 Россия

 9та

 0,6та

Лигаларнинг энг яхши ассистентлари

Гол ҳаммуаллифлари рўйхатида позиция бўйича ҳужумкор саналган футболчиларнинг устунлик қилишлари мантиққа мос. Лекин таҳлилдан маълум бўлдики, элит гуруҳда ҳимоя вакили ҳам бор. Гап Россия Премьер-лигасининг энг яхши ассистенти Юрий Газинский ҳақида кетмоқда. Ҳар ҳолда, у орқа чизиқда ишлашга мойил футболчи. Франция чемпионати пешқадами Анхель ди Мариянинг анча паст кўрсаткичга эгалигини «ПСЖ» бағрида устакор ижрочилар кўплиги билан боғлаш мумкин. Чунончи, ноябрь якунидаги ҳолат бўйича Лига 1нинг энг яхши 10 нафар ассистенти орасига Париж клубининг бирданига 4 нафар аъзоси кирди. Бошқа ҳеч қайси чемпионатда бундай эмас. Ҳа, Франция биринчилигида пойтахт клубининг қолган иштирокчилардан яққол устун эканлиги шу жиҳатда ҳам шундоқ кўзга ташланиб турибди.

Футболчи

Чемпионат

Самарали

узатма

1та ўйинда

ўртача

 Сусо

 Италия

 8та

 0,66та

 Жейдон Санчо

 Германия

 6та

 0,54та

 Райан  Фрейзер

 Англия

 6та

 0,5та

 Лионель  Месси

 Испания

 5та

 0,5та

 Пицци

 Португалия

 5та

 0,5та

 Анхель ди Мария

 Франция

 6та

 0,46та

 Юрий  Газинский

 Россия

 5та

 0,38та

 Лигаларнинг энг яхши зарба берувчилари

Криштиану Роналду 1та ўйинга тўғри келувчи зарбалар сони бўйича барча футболчилардан тотал устунликка эга. Бироқ бундай фаоллик ноябрь якунига қадар тўпурарлар рўйхатида акс этгани йўқ. Демакки, унда зарбалар сифати нисбатан паст бўлди. Тўғри, 1та ўйиндаги зарбаларнинг ўртача миқдори ва голлар сони таҳлил учун олинган 7та чемпионатдан 4тасида ўзаро уйғун, холос. . Яъни 4та лигада рақиблар дарвозасини энг кўп ўққа тутувчи футболчилар тўпурарлар рўйхатида ҳам етакчи сифатида гавдаланишди. Тўғри, қолган чемпионатларнинг энг кўп зарба йўлловчи футболчилари ҳам оз гол уришмаяпти. Фақат Португалия лигасида вазият бошқача: ҳар бир ўйинда дарвозабонларни ўртача ҳисобда 4,3 марта синаб кўрган Эдуардо Сальвио ноябрь якунига қадар атиги 1та гол нишонлади, холос. Оддий айтганда, 43та зарба - 1та гол...

Футболчи

Чемпионат

Зарба

(ўртача)

Гол

 Криштиану Роналду

 Италия

 7,3та

 8та

 Лионель Месси

 Испания

 4,6та

 9та

 Серхио Агуэро

 Англия

 4,5та

 8та

 Килиан Мбаппе

 Франция

 4,3та

 11та

 Тимо Вернер

 Германия

 4,3та

 6та

 Эдуардо Сальвио

 Португалия

 4,3та

 1та

 Фёдор  Чалов

 Россия

 3,5та

 9та

 Лигаларнинг энг яхши тўп оширувчилари

Ушбу кўрсаткич бўйича тузилган жадвалдан кўриниб турибдики, замонавий футболда Хави вориси йўқ. Қатарда ўйнаётган испаниялик ярим ҳимоячи вақтида Ла-лига деярли хатосиз узатмалари билан кўзга ташланиш баробарида жамоадошлари голларига йўл очган ўткир «пас»лардан улкан хирмон ясаганди. Энди эса узатмалар аниқлиги бўйича асосан ҳимоявий ўйинга мойил футболчилар ўзларини кўрсатишмоқда. Бошқача айтганда, уларда ўткир «пас»лар йўқ. ҳисоби. Бу борада айниқса, Россия чемпионати футболчилари паст кўрсаткичга эгалар. Шундай тасаввур борки, РПЛда ўйинчилар ҳаттоки, 5 метр масофага ҳам аниқ тўп оширишга қийналишади.

Футболчи

Чемпионат

Узатмалар

аниқлиги

(фоизда)

Самарали

узатма

 Жон Стоунз

 Англия

 94,6

 0

 Даниэль Себальос

 Испания

 94,4

 0

 Жуан Жезус

 Италия

 94,4

 0

 Жейсон Денайе

 Франция

 94

 0

 Мануэль Аканжи

 Германия

 93

 0

 Леандриньо

 Португалия

 91,1

 0

 Александр

 Мартинович

 Россия

 89,9

 0

Лигаларнинг энг яхши яккакурашчилари (ҳаводаги тўп учун)

Яна Россия чемпионати вакиллари орқада. Ҳа, РПЛдаги футболчилар индивидуал кўрсаткичлар бўйича сира мақтанолмайдилар. Ҳаводаги тўп учун курашда бўйнинг узунлиги асосий жиҳат эмаслигини Каллум Патерсон мисолида кўриш мумкин. Ҳар ҳолда, бу футболчининг бўйи 183 сантиметрга тенг (футбол учун нисбатан ўртача кўрсаткич), лекин бу унинг новча ҳимоячилар макони - АПЛда «иккинчи қават» қироли бўлиб юришига халақит бермаяпти. Яна бир қизиқ далил шуки, ҳаводаги яккакурашларда ҳимоячилар эмас, балки ҳужумчилар кўпроқ устун келишмоқда. Бунинг нима билан боғлиқлиги хусусида аниқ хулоса билдириш қийин.

Футболчи

Чемпионат

Яккакурашлардаги устунлик (ўртача)

Футболчининг бўйи

 Гуидо

 Каррильо

 Испания

 9,3та

 191 см.

 Каллум

 Патерсон

 Англия

 8та

 183 см.

 Шейк

 Н'Дойе

 Франция

 7,3та

 192 см.

 Леонардо

 Паволетти

 Италия

 7,1та

 188 см.

 Фредерик

 Менди

 Португалия

 6,1та

194 см.

 Никлас

 Фуллкруг

 Германия

 5,3та

 189 см.

 Бьорм

 Сигурдссон

 Россия

 4,8та

 186 см.

Лигаларнинг энг яхши тўп олиб қўювчилари

Лукас Биглия «Милан»нинг таянч ҳудудида бетон тўсиқ вазифасини бажармоқда. Бироқ унинг жамоаси чемпионат ўйинларида нисбатан кўп гол қўйиб юбормоқда. Умуман, таянч зонасида тўпни олиб қўйишга қодир футболчига эга бўлиш жуда муҳим. Дейлик, бу борада Россия чемпионатининг энг яхши футболчиси бўлиб турган Самба Соунинг «Динамо» - «Енисей» ўйинида қатнашмагани москваликларга салбий таъсир қилиб, улар лига аутсайдерига ютқазишди.

Футболчи

Чемпионат

Тўп олиб

қўйиш (ўртача)

 Лукас Биглия

 Италия

 5 марта

 Идрисса Гейе

 Англия

 4,9 марта

 Марсело Гойяно

 Португалия

 4,9 марта

 Начо

 Испания

 4,6 марта

 Адама Мбенг

 Франция

 4,5 марта

 Мартин Хинтереггер

 Германия

 3,4 марта

 Самба Соу

 Россия

 3,4 марта

Лигаларнинг энг яхши тўп илиб олувчилари

Тўпни илиб олиш бобидаги юқори кўрсаткич футболчининг ўйин вазиятларини яхши баҳолаши ва барчасини тўлиқ назорат қилишидан далолат. Қарангки, шу масалада Россия биринчилиги вакили пешқадам. Умуман, бугун «Динамо» ўйинини Тони Шуничсиз тасаввур қилиш ҳам қийин.

Футболчи

Чемпионат

Тўпни илиб

олиш (ўртача)

 Тони Шунич

 Россия

 4,3 марта

 Матиас Йоргенсен

 Англия

 3,5 марта

 Рубен Лима

 Португалия

 3,5 марта

 Энок Кватенг

 Франция

 3,4 марта

 Рани Хедира

 Германия

 3,2 марта

 Уоллес

 Италия

 3 марта

 Йерай Альварес

 Испания

 2,8 марта

Лигаларнинг энг яхши зарба тўсувчилари

Энг жонкуяр футболчилар ҳар дам рақиб зарбаси йўлига қалқон бўлишга тайёр туришади. Тўғри, бундай жонкуярлик баъзан ноқулай «рикошет» билан якунланиши мумкин. Аммо голкиперларни энг мураккаб зарбалардан қутқариши кўпроқ кузатилади, барибир. Бу борада 6та чемпионат етакчилари деярли тенг кўрсаткичга эгалар. Фақат «Бернли» ҳимоячиси Жеймс Тарковски яққол ажралиб турибди.

Футболчи

Чемпионат

Тўсилган

зарба (ўртача)

 Жеймс Тарковски

 Англия

 2 марта

 Жереми Морель

 Франция

 1,6 марта

 Фабио Кардосо

 Португалия

 1,6 марта

 Симон Кьер

 Испания

 1,5 марта

 Лоренцо Тонелли

 Италия

 1,5 марта

 Георг Марграйтер

 Германия

 1,5 марта

 Иван Новосельцев

 Россия

 1,4 марта

Лигаларнинг энг яхши ўткир тўп узатувчилари

Германия чемпионатининг етакчисида кўрсаткич жуда пастлигига қаранг - ғалати факт. Россия лигасида тўп сураётган Леандро Паредес ҳам аниқлик устида анча ишлаши керак. Унда хатолар сони кўп. «Зенит»нинг ўйинларда хавфли вазиятларга чиқиш-чиқмаслиги асосан шу футболчига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Таққослаш учун айтсак, РПЛда ассистентлик бобида пешқадамлик қилаётган Юрий Газинский 1та учрашувда ўртача ҳисобда атиги 1,4та ўткир узатмани амалга оширмоқда. Демак, бу борада аниқлик катта аҳамиятга эга.

Футболчи

Чемпионат

Ўткир

узатма (ўртача)

Аниқлик (фоизда)

Самарали узатма

 Димитри Пайе

 Франция

 3,7та

 77,5

 5та

 Пицци

 Португалия

 3,5та

 80,6

 5та

 Лионель Месси

 Испания

 3,4та

 82,4

 5та

 Давид Сильва

 Англия

 3,1та

 89,2

 2та

 Алехандро

 Гомес

 Италия

 3,1та

 81,6

 2та

 Макс Крузе

 Германия

 2,7та

 78,4

 1та

 Леандро

 Паредес

 Россия

 2,4та

 87,7

 2та

Лигаларнинг энг яхши дриблингчилари

Неймар бош дриблингчи бўлиб турганида ҳайратланадиган жиҳат йўқ. Бразилиялик юлдуз Франция чемпионатида хоҳлаганича алдамчи ҳаракатларга бериляпти. Чунончи, рақиб жамоалар савияси нисбатан паст. Лионель Месси натижаси ҳам эътиборга молик - аргентиналик даҳоча дриблинг бобида ҳамон беназир, гарчи охирги вақтларда бу жиҳатга унча кўп урғу қаратмаётган бўлсада. Қолган чемпионатлар етакчилари деярли тенг кўрсаткич қайд этишмоқда. Биргина Россия ПЛда кучли дриблингчи йўқ.

Футболчи

Чемпионат

Дриблинг

(ўртача)

 Неймар

 Франция

 4,4 марта

 Лионель Месси

 Испания

 3,9 марта

 Жуан Канселу

 Италия

 2,8 марта

 Вильфрид Заха

 Англия

 2,7 марта

 Даниэль Калижури

 Германия

 2,7 марта

 Ясим Браими

 Португалия

 2,7 марта

 Никола Влашич

 Россия

 1,8 марта

Изоҳ: барча кўрсаткичлар ноябрь ойи охиридаги ҳолат бўйича келтирилган. Яъни миллий чемпионатларнинг охирги тур ўйинлари статистикаси ҳисобга киритилмаган.

Ўткирбек УМАРОВ тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz