Қайднома

Қидирув

Наманганда фахрийлар ўртасида навбатдаги футбол турнири бўлиб ўтди

Наманганда фахрийлар ўртасида навбатдаги футбол турнири бўлиб ўтди

  07.12.2018 09:40
  0
  373
Наманганда фахрийлар ўртасида навбатдаги футбол турнири бўлиб ўтди

Наманганда мини-футбол бўйича Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллигига бағишланган водий очиқ биринчилиги бўлиб ўтди. Ушбу турнирда 60 ёшдан катта бўлган фахрий футболчилардан ташкил топган водийнинг  8 та жамоаси иштирок этди. Булар: “Хотира-79”, “Навқирон”, “Суперфахрийлар”, “Янгиқўрғон”, “Андижон”, “Олимпия”, “Қўқон-1912”, “Риштон”.   Қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтган учрашувлар натижасига кўра, “Хотира-79” фахрийлар жамоаси мусобақа ғолиблигини қўлга киритди. Финалга қадар ажойиб ўийн намойш этиб, мухлислар меҳрини қозонишга эришган “Қўқон-1912” фахрийлари финалда наманганликларга ютқазиб қўйишди ва иккинчи ўринни қўлга киритишди. Андижоннинг “Олимпик” жамоаси эса учинчи ўрин соҳиби бўлди. Мусобақа якунига кўра, ғолиб ва совриндорлар ҳамда номинациялар ғолиблари ҳомийлар томонидан тантанали тарзда тақдирланишди.


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz