Бразилиялик дарвозабон «Ливерпул»даги фаолиятини муваффақиятли бошлади. У АПЛ доирасидаги дастлабки 14та учрашувда ўз дарвозасидан атиги 5 марта тўп олиб чиқди ва жамоасининг мағлубиятсиз одимида катта роль ўйнамоқда.
АПЛда, жумладан, «Манчестер Сити» ва «Челси» сафида кўплаб бразилияликлар тўп суришлари Алиссонга қўшимча куч-қувват бераётгандек - голкипер ички мусобақада терма жамоа бўйича дўстлари билан муносиб беллашишга интилмоқда.
- Баъзи рақиблар билан терма жамоада ягона мақсад йўлида ишлаймиз, аммо АПЛда клубларимиз ўртасидаги пойга шиддати жуда баланд. Ана шу рақобатда тобланиб, янада самаралироқ ўйнашга интиляпман.
- Чемпионлик кураши осон эмаслигини биламиз. Лекин вазифани уддалай олишимизга ишонамиз. Табиийки, бор имкониятимизни ишга соляпмиз.
«Рома»да ўйнаган вақтидаёқ оёқлар билан ўйнаш маҳорати Алиссоннинг устун жиҳатларидан бири сифатида эътироф этилганди. Бироқ у «Лестер»га қарши баҳсда бу борада хатога йўл қўйди. Муҳими, тез орада тегишли хулоса чиқарди. Энди Алиссон тўп билан муомала қилишда жамоадошларига ёрдам беришга тайёр.
- Ўйлашимча, оёқ билан ўйнаш дарвозабонга қўшимча устунлик беради. Аммо унинг асосий вазифаси - дарвоза дахлсизлигини таъминлаш. Бунинг учун тўғри позиция танлаш муҳим эканини унутмаслиги лозим. Кипер шундан кейингина майдондаги жамоадошларига ёрдам бериши мумкин.
- «Интернасьонал»да фаолият бошлаганимдан буён шундай ўйнашни ёқтираман. Тўғри, Европада бу устунлигимдан жамоалар услубига қараб, фойдаланяпман. «Ливерпуль» - комбинацияни ҳимоя чизиғидан бошлайдиган жамоа. Унинг услубида дарвозабон фаоллиги ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20