Қайднома

Қидирув

Баъзида камтарлик зарур...

Баъзида камтарлик зарур...

  07.12.2018 13:26
  0
  805
Баъзида камтарлик зарур...

Миллий чемпионатимизнинг жорий йилги баҳсларини кузатиб, шундай хулосага келдимки, клублардаги ички муаммоларни имкон қадар тор доирада, яъни жамоанинг ичида ҳал қилиш керак. Аслида «Насаф» мухлисиман. Лекин мавсум охиригача ОЧЛ йўлланмаси учун курашиб, охир-оқибат бронза медали билан чекланган «Навбаҳор»га бироз ачиндим. Бунда Наманган клуби атрофида юзага келган машмашаларни назарда тутяпман. Зеро, Рўзимбой Аҳмедов ва Илҳом Мўминжонов ўртасидаги келишмовчиликка қадар Наманган клуби етакчиларга муносиб қаршилик кўрсатиб, чемпионатга «интрига» бағишлаб турганди. Можародан кейин «Навбаҳор»да ҳаммаси яхши томонга ўзгардими? Йўқ, албатта. Аксинча, клуб ҳаттоки, захира ўйинчиларисиз қолди. Аниқроғи, баъзи футболчилар негадир Мўминжонов ортидан кетишни маъқул кўришди. Бундан хулоса шуки, танганинг иккинчи томонини асло унутмаслик керак. Дейлик, футболчи ва мураббий ўртасидаги шунга ўхшаш келишмовчилик «МЮ»да ҳам кузатилди. Аммо инглиз журналистлари қанча уринишмасин, Поль Погба ва Жозе Моуриньо орасидаги муносабатлар аслида қандайлигини тўлиқ аниқлай олишмади. Мана, маълум вақт ўтиб, устоз-шогирд рисоладагидек муомалани йўлга қўйиб олишди. Демоқчиманки, «Навбаҳор»даги вазият ҳам ташқарига чиқарилмайдиган «оилавий муаммо» сифатида ҳал қилинганида, «лочинлар» эҳтимолки, бугун ОЧЛ йўлланмасини байрам қилишармиди?!

Панжи НОРМАТОВ, Қарши шаҳри.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz