Қайднома

Қидирув

Массимилиано Аллегри: «Интер»га қарши баҳс шунчаки ўйин»

Массимилиано Аллегри: «Интер»га қарши баҳс шунчаки ўйин»

  07.12.2018 20:33
  0
  384
Массимилиано Аллегри: «Интер»га қарши баҳс шунчаки ўйин»

Туриннинг «Ювентус» клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри Италия чемпионати 15-туридан ўрин олган «Интер»га қарши учрашув олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биз учун чоршанба кунидаги ўйин муҳимроқ, чунки унда ЕЧЛ гуруҳ босқичида бириничи ўринни қўлга киритиш учун курашамиз. «Интер»га қарши баҳс эса шунчаки навбатдаги ўйин.

Мени рақибнинг ишлари қандай кетаётгани қизиқтирмайди, биз ўз ўйинимизга эътибор қаратишимиз керак. Олдинда кўплаб баҳслар кутиб турибди ва уларда кўплаб очколар ўйналади.

Нима бўлган тақдирда ҳам «Интер» – сўнгги вақтларда сезиларли ўсишга эришган жамоа. Улар «Наполи» билан биргаликда чемпионлик пойгасидаги рақибларимиз» — дейди Аллегри.

Маълумот учун, «Ювентус» – «Интер» учрашуви бугун тунги соат 00:30да старт олади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz