Қайднома

Қидирув

Туктамишева ҳам лол…

Туктамишева ҳам лол…

  08.12.2018 00:07
  0
  482
Туктамишева ҳам лол…

Бразилиялик Неймарнинг ўйинга муносабатини ўзгартириш иложсиздек кўринмоқда. Унинг майдонда тез-тез йиқилиши ҳаттоки, россиялик фигурали учиш устаси Елена Туктамишевани ҳам ҳайратга солди. «Неймар? Сен аввалига ўзингни худди ўлаётгандек кўрсатасан, кейинги лаҳзада эса ҳеч нарса бўлмагандек оёққа турасан. Бундай қилиш сира ярашмайди. Ҳамма йиқиляпти, бу футбол эмас...», - деди Юрген Клопп «ПСЖ» - «Ливерпуль» ўйини (2:1)дан сўнг бразилиялик ҳужумчи ҳаракатларига эътироз оҳангида. Айтиш жоиз, Неймар ўша ўйинда ғалаба голи муаллифига айланди ва Европа ЧЛ тарихидаги энг сермаҳсул бразилиялик бўлиб олди. Энди унинг ҳисобида 31та гол бор. Бироқ одатга кўра, ҳамма Неймарнинг голини эмас, унинг симуляцияларини муҳокама қилмоқда. Гап шундаки, бразилиялик юлдуз 90 дақиқа давомида 13 марта майдонга қулади, ҳакам шундан 8тасида ўйин қоидаси бузилганини қайд этди. Ўз ўрнида яна бир факт: «Ливерпуль» футболчилари жами 20 марта қўполлик ишлатишди.

- Мезбонлар ҳисобда олдинда боришди ва очиқчасига вақт чўзишга уринишди. Бундай ҳолатларда айримлар тез-тез майдонга қулаб, кучли оғриқ ҳис қилишаётганини кўрсатишади, - дея жиғибийрон бўлди «Ливерпуль» ҳимоячиси Эндрю Робертсон. - «ПСЖ»нинг шундай услубда неча дақиқа «ўғирлагани»ни айтолмайман. Лекин бу жуда ёқимсиз ҳолат. «ПСЖ»га қарши ўйнайдиган бўлсанг, бунга ҳам тайёр туришинг керак».

Хусусан, Неймарнинг хатти-ҳаракатлари ҳаттоки, таниқли фигурачи Елизавета Туктамишевага ҳам ёқмади. У «Твиттер»даги саҳифасида барчасини истеҳзо билан баҳолади: «ПСЖ» - «Ливерпуль» ўйинини кўрдим. Неймар 90 дақиқа давомида майдонга шу қадар кўп қуладики, мен бутун фаолиятимда муз устига бундан камроқ йиқилган бўлсам керак...».

Туктамишеваобуначилари муносабати

- Менимча, Неймар фигурали учиш билан шуғулланганида, артистлик қобилияти учун анча юқори балл оларди.

- Унга футбол майдонидаги энг яхши актёр сифатида «Оскар» мукофотини бериш керак.

- Ақл бовар қилмас даражада иқтидорли футболчи. Лекин болалар ва ёш клубдошлари учун даҳшатли намуна...

- Елизавета, ўзи кимсиз? Неймарни танийман, аммо сиз ҳақингизда ҳаттоки, эшитмаганман. Ўйлашимча, Неймар ҳам сизни билмайди...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz