Қайднома

Қидирув

«Бавария» «Барса» ва «ПСЖ» «талашаётган» футболчилар учун 150 «лимон» беришга тайёр

«Бавария» «Барса» ва «ПСЖ» «талашаётган» футболчилар учун 150 «лимон» беришга тайёр

  08.12.2018 13:36
  0
  442
«Бавария» «Барса» ва «ПСЖ» «талашаётган» футболчилар учун 150 «лимон» беришга тайёр

Мюнхеннинг «Бавария» клуби «Аякс» футболчисилари – ярим ҳимоячи Фреки де Йонг ва ҳимоячи Маттейс де Лигтга қизиқиш билдирмоқда, дея хабар қилмоқда Bild нашри.

Манбанинг қўшимча қилишича, немис клуби икки ёш иқтидор эгаси учун 150 миллион евро сарфлашга тайёр. Ушбу икки футболчига «Барселона», «Реал», ПСЖ, «Челси», «Манчестер Сити» ва «Ливерпуль» клубларидан ҳам қизиқиш бор.

Таъкидлаш жоиз «Бавария»нинг трансфер рекорди 41,5 миллион евро ҳисобланади. Мюнхенликлар ушбу миқдордаги пул эвазига ёзда «Лион» вакили Корентен Толиссони сотиб олишганди.

Ушбу мавсум 21 ёшли де Йонг «Аякс» сафида 22 ўйин ўтказиб, 2та гол урган. 19 ёшли де Лигт ҳисобида эса 24 ўйинда уч гол мавжуд.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz