Қайднома

Қидирув

Сарри «Наполи»нинг яна бир футболчисини «Челси»га олиб келмоқчи

Сарри «Наполи»нинг яна бир футболчисини «Челси»га олиб келмоқчи

  08.12.2018 15:38
  0
  523
Сарри «Наполи»нинг яна бир футболчисини «Челси»га олиб келмоқчи

Италиянинг «Наполи» клуби ҳимоячиси Элсеид Хюсай «Челси» аъзосига айланиши мумкин.

Calciomercato порталининг маълумотига кўра, 24 ёшли албаниялик футболчининг трансферига лондонликлар устози Маурицио Саррининг шахсан ўзи қизиқмоқда.

Ёш футболчиларнинг ноқонуний ўтишлари сабабли «Челси»га ёзда трансфер таъқиқи қўйилиши мумкин, шунинг учун, лондонликлар Хюсайни қишда сотиб олиб, уни итальян клубида ёзга қадар ижарада қолдирмоқчилар.

Ҳимоячининг «Наполи» билан шартномаси 2021 йилгача мўлжалланган, товон пули – 50 миллион евро.

«Челси» бу нархни бироз камайтирмоқчи ва неаполитанияликлар билан бу борада бир неча музокаралар ўтказган.

Маълумот учун, жорий мавсум Хюсай «А» сериянинг 13та ўйинида майдонга тушиб, битта голли узатмага муаллифлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, «Челси» ўтган ёзда «Наполи»дан Жоржиньони сотиб олганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz