Қайднома

Қидирув

Арслонмурод Омонов Қатар ёки Қозоғистона кўчиб ўтиши мумкин

Арслонмурод Омонов Қатар ёки Қозоғистона кўчиб ўтиши мумкин

  09.12.2018 01:36
  0
  488
Арслонмурод Омонов Қатар ёки Қозоғистона кўчиб ўтиши мумкин

"Бухоро" клуби билан шартномаси йил охирида якунланадиган туркманистонлик ярим ҳимоячи Арслонмурод Омонов яқин орада жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Туркманистон футбол федерацияси расмий саҳифаси хабар берди.

Хабарда айтилишича, Арслонмурод Омоновга Қозоғистоннинг “Ордабаси” ва Қатар клублари қизиқиш билдирмоқда.

"Бу хабарни Омоновнинг ўзи ҳам тасдиқлади, – дейилади хабарда. – Туркманистонлик футболчини асосан “Ордабаси” клуби ўз сафига қўшиб олишга қаттиқ бел боғлаган. Тахминларга кўра, томонлар келишувга эриша олса, “Бухоро” ярим ҳимоячиси янги мавсумни Қозоғистон чемпионатида бошлайди".

Шунингдек, "Бухоро" ПФК Матбуот хизматининг Turon24га маълум қилишича, футболчи Олмалиқнинг АГМК клубига ўтиши ҳам мумкин. Арслонмурод Омонов аввалроқ АГМК бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов билан Бухорода бирга ишлаган.


Манба: turon24.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz