Қайднома

Қидирув

Кескин расмий баёнот

Кескин расмий баёнот

  10.12.2018 15:48
  0
  513
Кескин расмий баёнот

«ПСЖ» ҳужумчилар — Килиан Мбаппе ва Неймарнинг жамоадан кетишлари мумкинлиги ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий баёнот берди. Олдинроқ L~Equipe газетаси парижликлар молиявий «Фэйр-плей» қоидалари туфайли икки футболчини ҳам сотишга мажбур бўлишлари хусусида ёзганди. «Бу нафақат нотўғри маълумот, балки кулгили ҳам. Бошқача ифода этсак, клубимиз ва матбуот ўртасидаги муносабатни бузишга қаратилган хатти-ҳаракатлар давом этяпти. «ПСЖ» L~Equipe журналистларига яна бир марта савол билан мурожаат қилади: бизга нисбатан адоватингиз борми, мақсадингиз нима ўзи?

Клуб атрофида салбий муҳит шакллантиришга қаратилган бундай ҳаракатларга кўп. Мисол учун, «Страсбур»га қарши ўйин куни газетасининг бош саҳифасида Кавани билан боғлиқ ёлғон муаммолар ҳақида ёзилди. Аслида дастлабки саҳифада «ПСЖ» ҳақида ҳаддан ташқари кўп мақола берилаётгани клубимиз шавкатидан дарак беради. Аммо L~Equipeнинг кўр-кўрона ёндашувига жим қараб туролмаймиз. ЕЧЛ доирасида Белградда бўладиган муҳим ўйинга 4 кун қолган вақтда барча мухлислар, ҳамкорлар, собиқ футболчиларимизни қизил-кўк форма, жамоа атрофида янада жипслашишга чақирамиз. Стадиондаги ҳолат ва ишқибозларимизнинг ижтимоий тармоқлар воситаси қўллаб-қувватлашлари Неймар, Кавани, Мбаппе ва бошқа йигитларга қўшимча куч бағишлайди. L~Equipeда ёлғон хабарлар тарқатаётган ва бизни фалокатга бошлашга уринаётганларга шуни маълум қиламизки, Франциянинг энг таниқли ва омадли клуби - «ПСЖ» фақат яхши ва қонуний ОАВ билан алоқа ўрнатишни истайди», - дейилади баёнотда.

 



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz