Қайднома

Қидирув

«Бавария» ўз таркибини франциялик футболчилар билан кучайтирмоқчи

«Бавария» ўз таркибини франциялик футболчилар билан кучайтирмоқчи

  12.12.2018 11:36
  0
  447
«Бавария» ўз таркибини франциялик футболчилар билан кучайтирмоқчи

France Football нашри хабарига кўра, Мюнхеннинг «Бавария» клуби Франция трансфер бозорини кузатишда давом этмоқда. Жамоа «Марсель» ярим ҳимоячиси Флориан Товенни қўлга киритиш фикридан қайтганлари йўқ.

25 ёшли футболчи провансалияликлар ЕЧЛга йўлланмани ола билмасалар клубни тарк этишга тайёр. Унинг трансфери 45 миллион еврога баҳоланмоқда.

Бундан ташқари, немис клуби «Лилль» ярим ҳимоячиси Николя Пепега ҳам қизиқиш билдиришмоқда, унга Арьен Роббен ва Франк Риберининг ўринбосари сифатида қарашмоқда. Пепенинг трансфери 60 миллион еврога бориши тахмин қилинмоқда.

Шунингдек, мюхнеликлар Хамес Родригес «Реал»га қайтадиган бўлса, «Лион» етакчиси Набиль Фекирни сотиб олмоқчилар. Фекирнинг трансфер баҳоси эса тахминан 40 миллион еврони ташкил қилади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz