Қайднома

Қидирув

"Миллий" стадионида мухлислар аренаси ташкил этилди

"Миллий" стадионида мухлислар аренаси ташкил этилди

  13.12.2018 12:08
  0
  421

Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси томонидан стадионларга мухлисларни жалб қилиш, футбол учрашувлари давомида ажойиб муҳитни яратиш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.  Шу каби ишларнинг давоми сифатида пойтахтимиздаги "Миллий" стадионида мухлислар аренаси ташкил этилди.   Мазкур аренада футболчи ва мураббийлар билан турли учрашувлар ўтказилади, мухлислар ўртасида киберспорт бўйича турли мусобақалар ташкил этилади, шунингдек, қизиқарли футбол ўйинлари трансляциялари биргаликда катта экранда томоша қилинади. 

Маълумки, бутун дунёда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам киберспорт ривожланиб бормоқда. Эндиликда мухлислар футбол ўйинлари бўладиган кунлардан ташқари бошқа кунларда ҳам "Миллий" стадиондаги аренага ташриф буюриб, бу ерда дўстлар даврасида футбол ҳақида суҳбат қуришлари, киберфутбол мусобақаларида қатнашишлари мумкин. Ёки шунчаки виртуал тарзда футбол ўйинларини ўйнашлари мумкин. 

Мурожаат учун телефон: +998946067333.

 


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz