Қайднома

Қидирув

Tuttosport: «Ювентус» Поль Погба учун 80 млн. евро тўлашга тайёр

Tuttosport: «Ювентус» Поль Погба учун 80 млн. евро тўлашга тайёр

  14.12.2018 00:25
  0
  388
Tuttosport: «Ювентус» Поль Погба учун 80 млн. евро тўлашга тайёр

“Ювентус” раҳбарияти январда “Манчестер Юнайтед”га Поль Погбанинг трансфери бўйича таклиф жўнатмоқчи. Турин клуби “қизил иблислар”га франциялик ярим ҳимоячи учун 80 млн. евро тўлашга тайёр, дея хабар берди Tuttosport.

Нашрнинг маълумотига кўра, мабодо “МЮ” Погбани сотишни истамаса, “Ювентус” эътибори Мадриднинг “Реал” клуби футболчиси Искога қаратилади. Аввалроқ Поль билан жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньонинг муносабатлари яхши эмаслиги тўғрисида хабарлар тарқалганди.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” 2016 йилнинг августида Погбани “Манчестер Юнайтед”га ўша пайтдаги рекорд сумма – 105 млн. еврога сотганди. АПЛнинг жорий мавсумида Погба 14 та ўйинда майдонга тушиб, учтадан гол ва самарали узатма муаллифига айланди. Чемпионлар Лигасининг олтита учрашувида эса рақиблар дарвозасини икки марта ишғол этиб, бир марта шерикларига ассистентлик қилди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz