Қайднома

Қидирув

Клублар ўртасидаги ЖЧ: Осиё вакилларида ғалаба, «Реал»нинг рақиби ҳам аниқ

Клублар ўртасидаги ЖЧ: Осиё вакилларида ғалаба, «Реал»нинг рақиби ҳам аниқ

  16.12.2018 08:59
  0
  682
Клублар ўртасидаги ЖЧ: Осиё вакилларида ғалаба, «Реал»нинг рақиби ҳам аниқ

БАА майдонларида ўтаётган клублар ўртасидаги жағон чемпионатининг чорак финали доирасида «Кашима Антлерс» ва «Гвадалахара» жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.

Ўйин дебютида мексикаликлар Анхел Сальдиварнинг голидан сўнг олдинга чиқиб олишди. Бироқ бунга қитъадошларимиз иккинчи бўлимда учта тўп билан жавоб қайтаришга муваффақ бўлишди.

Иккинчи бўлим бошида Рйота Нагаки ҳисобни тенглаштирган бўлса, 69-дақиқада Сержиньо япон клубини олдинга олиб чиқди.

84-дақиқада Хироки Абе «Кашима»нинг учинчи голини урди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда шимолий америкаликлар ҳисобни қисқартиришга эришдилар, бироқ қолган вақт мувозанатни тиклашга етмади.

Шу тариқа, ОЧЛ-2018 ғолиби турнирнинг ярим финалига йўл олди ва у ерда ЕЧЛнинг амалдаги чемпиони «Реал Мадрид» билан баҳс олиб боради.

КЛУБЛАР ЎРТАСИДАГИ ЖЧ. ЧОРАК ФИНАЛ

«КАШСИМА АНТЛЕРС» (ЯПОНИЯ) – «ГВАДАЛАХАРА» (МЕКСИКА) - 3:2 (0:1)

Голлар: 0:1 – 3 Сальдивар, 1:1 – 49 Нагаки, 2:1 – 69, пенальти Сержиньо, 3:1 – 84 Абе, 3:2 – 90+4, автогол Лео Сильва.

Кашима Антлерс: Гвон Сун Тхэ, Чжон Сын Хен, Ямамото, Утида, Седзи, Дои (Андзаи, 80), Нагаки, Сержиньо, Эндо (Ниси, 87), Лео Сильва, Леандро (Абе, 46).

Гвадалахара: Гудиньо, Перейра, Понсе, ван Ранкин, Марин, Лопес (Сандоваль, 71), Пинеда (Годинес, 85), Брисуэла, Перес, Пулидо, Сальдивар.

Огоҳлантиришлар: Перейра (23), Чжон Сын Хен (42), Леандро (45), Перес (73), Абе (83).

Шунингдек, чорак финалнинг яна бир баҳсида «Эсперанс» ва «Ал Айн» жамоалари ўзаро курашга киришишди ва баҳс мусоқаба мезбонларининг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.

«Ал Айн»нинг голларига Аҳмад Муҳаммад, Ҳусайин Эл-Шахат ва Бандар Муҳаммадлар муаллиф бўлишди.

Шу тариқа, амирлик футболчилари Африка минтаси вакилини мусобақадан чиқариб юборишди ва ярим финалда «Ривер Плейт»га қарши баҳс олиб борадилар.

КЛУБЛАР ЎРТАСИДАГИ ЖЧ. ЧОРАК ФИНАЛ

«ЭСПЕРАНС» (ТУНИС) – «АЛ АЙН» (БАА) - 0:3 (0:2)

Голлар: 0:1 – 2 Аҳмад, 0:2 – 16 Эл-Шахат, 0:3 – 60 Муҳаммад.

Эсперанс: Бен-Шрифия, Шеммам (Машани, 70), Дауади, Дербали, Кулибали, Бин-Муҳаммад, Шалоли (Мескини, 46), Нком (Ржаиби, 64), Бадри, Белаилий, Хенисси.

Ал Айн: Эсса, Аҳмад Муҳаммад, Исмоил Аҳмад, Сиотани, Муҳаммад (Берг, 80), Эл-Шахат, Яслам (Абдурраҳмон, 67), Барман, Кайо, Думбия (Надер, 85), Файез.

Огоҳлантириш: Белаилий (69).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz