Қайднома

Қидирув

Узоқ йиллар "Пахтакор"га хизмат қилган автобус ёниб кетибдия...

Узоқ йиллар "Пахтакор"га хизмат қилган автобус ёниб кетибдия...

  16.12.2018 12:30
  0
  691
Узоқ йиллар

Кеча, 15 декабрь куни Юнусобод тумани Янги шаҳар кўчаси 7-уйда жойлашган 8-сонли Автосаройда ёнғин содир бўлди. Ёнғин ҳақидаги хабар Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг Куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига соат 13:32 да келиб тушган.

Воқеа жойига Тошкент шаҳар гарнизонидан 6 та асосий ва 2 та махсус ёнғин ўчириш экипажлари йўналтирилган. Воқеа жойига ёнғин ўчириш автомобиллари соат 13 дан 41 дақиқа ўтганда етиб борган вақтида автосарой автомобилларининг кузов қисмини таъмирлаш боксининг ички қисми очиқ аланга билан ёнаётганлиги ва у ердан қора тутун  чиқаётганлиги аниқланган.

Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 14:01 да қуршаб олиниб, соат 14:08 да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида автомобилларнинг кузов қисмини таъмирлаш боксининг 50 кв.метр майдонда ички ва том қисми ҳамда ичидаги 1 МАN ва 1 та Мercedes benz русумли автобусларнинг салон ва кузов қисми ёниб зарарланган.

Тан жароҳати олганлар йўқ. Тахминларга кўра ёнғинга Мercedes benz русумли автобусга техник хизмат кўрсатиш учун пайвандлаш ишларини олиб боришда ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши бўлган.

Ҳозирда воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғиндан автомобилларнинг кузов қисмини таъмирлаш боксининг 800 кв.метр майдони ҳамда таъмирлаш боксида бўлган ISUZU русумли юк автомобили ва Damas русумли автомобили сақлаб қолинган.

Мазкур автобус узоқ йиллар давомида "Пахтакор" клуби ва Ўзбекистон терма жамоасига хизмат қилганди.


Манба: 7news.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz