Қайднома

Қидирув

Погба кейинги ой «МЮ»ни тарк этиши мумкин

Погба кейинги ой «МЮ»ни тарк этиши мумкин

  16.12.2018 15:11
  0
  385
Погба кейинги ой «МЮ»ни тарк этиши мумкин

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби ярим ҳимоячи Поль Погбани кейинги ойда сотиб юборишни режа қилмоқда. Икки ярим йил олдин Погба «Ювентус» клубидан «Манчестер Юнайтед» сафига қайтиб келган эди. Ўшанда Поль манчестерликлар учун 89 миллион фунтга тушган эди.

Жорий мавсум эса 25 ёшли франциялик футболчи бош мураббий Жозе Моуриньо билан жанжаллашишни давом эттирмоқда, охирги пайтлар эса асосий таркибга кира олмаяпти.

Daily Mirror нашрининг маълумот беришича, Погбага нисбатан ўзларининг сабрини нафақат мухлислар, Моуриньо ва ҳатто клуб раҳбарияти ҳам йўқотмоқда. «Юнайтед» эндиликда Польдан қутулиш ҳақида ўйламоқда, бунга Жозенинг бош мураббий бўлиб қолиши ёки қолмаслигининг аҳамияти йўқ.

Ўзининг собиқ ўйинчисига «Ювентус» клуби қизиқиш билдирди ва манкунианликлар бундан фойдаланиб қолиб эвазига Алекс Сандро ёки Миралем Пьянични сўраши мумкин.

Жаҳон чемпиони учун курашга «ПСЖ», «Реал» ва «Барселона» клублари ҳам қўшилиши мумкин. Бу ерда кўп нарса Погба ва унинг агенти Мино Райолага боғлиқ.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz