Қайднома

Қидирув

Рашидхонов ва Козак «Навбаҳор»га ўтиши мумкин

Рашидхонов ва Козак «Навбаҳор»га ўтиши мумкин

  16.12.2018 16:05
  0
  608
Рашидхонов ва Козак «Навбаҳор»га ўтиши мумкин

Қаршининг «Насаф» жамоасида фаолият олиб бораётган Ислом Рашидхонов фаолиятини «Навбаҳор»да давом эттириши мумкин. Тасдиқланмаган хабарларга кўра Рашидхонов «лочинлар» билан оғзаки келишувга эришган. Томонлар шартноманинг айрим жиҳатларини келишиб олишса, бас. Янги йилга қадар унинг ўтиши расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Рашидхоновнинг оиласи «Навбаҳор» учун бегона эмас. Отаси Дилшод Алиев тарихда “Навбаҳор” ва “Косонсой”нинг моҳир ҳужумчиларидан бири бўлганлигини ёши катта мухлислар яхши эслашади. Акаси Акбаршо Рашидхонов ҳам турли йилларда «Навбаҳор»нинг асосий ва ёшлар таркибида майдонга тушган. Жароҳат туфайли футболдан маълум вақт “йироқ”да бўлган бўлсада, ўтган мавсумни “Хотира-1979” клубида ўтказди.

Шунингдек, наманганликлар «Пахтакор»дан Владимир Козакни таклиф қилмоқчилар. Аслида тўрақўрғонлик бўлган, машҳур футболчи Анатолий Козак ("Косонсой" жамоасида довруғ қозонган)ни ўғли ҳам кейинги мавсумни ўз юртида ўтказиши мумкин.  


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz