Қайднома

Қидирув

Жепаров ва Тожиев «Металлург» билан музокара ўтказди

Жепаров ва Тожиев «Металлург» билан музокара ўтказди

  16.12.2018 17:09
  0
  586
Жепаров ва Тожиев «Металлург» билан музокара ўтказди

Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаш бўйича мутлоқ рекордчи Сервер Жепаров «Металлург»га ўтиши мумкин. Тажрибали ярим ҳимоячи айни пайтда эркин агент мақомида ва куни кеча Бекободнинг «Металлург» клуби билан музокара ўтказди. Бу ҳақда championat.asia сайти хабар тарқатди.

Ўтган йил Эроннинг «Истиқлол» клубида ўйнаган Жепаров ёзда қозоғистоннинг «Жетису» клуби билан шартнома тузганди. Бироқ тез орада бу жамоани ҳам тарк этди. Маълумот учун , Жепаров Ўзбекистон терма жамоасида 126та ўйин ўтказиб, бу борада мутлоқ рекордчи бўлиб турибди.

Бундан ташқари «Металлург» «Пахтакор» вакили Камолиддин Тожиевнинг ҳам ўз таркибига қўшиб олмоқчи.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz