Қайднома

Қидирув

Ла Лига: «Севилья» Каталония клуби устидан ишончли ғалабага эришди

Ла Лига: «Севилья» Каталония клуби устидан ишончли ғалабага эришди

  16.12.2018 18:55
  0
  438
Ла Лига: «Севилья» Каталония клуби устидан ишончли ғалабага эришди

Испания примероси 16-туридан ўрин оган «Севилья» ҳамда «Жирона» ўртасидаги учрашув ўз поёнига етди. «Рамон Санчес Писхуан» стадионидаги баҳс мезбонларнинг ишончли ғалабаси билан якунланди.

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмаган эди. Иккинчи бўлимнинг 55-дақиқасида Эвер Банега пенальтидан фойдаланиб жамоасини олдинга олиб чиқди. 10 дақиқа ўтар-ўтмас Пабло Сарабия иккинчи голни рақиб дарвозасига жойлади.

Шу тариқа «Севилья» «Атлетико» билан очколари сонини тенглаштириб иккинчи ўринга чиқиб олди.

ИСПАНИЯ ЧЕМПИОНАТИ. 16-ТУР

«СЕВИЛЬЯ» – «ЖИРОНА» - 2:0 (0:0)

16 декабрь, «Рамон Санчес Писхуан»

Голлар: 1:0 – 55, пенальти Банега, 2:0 – 64 Сарабия.

Севилья: Вацлик, Каррису, Гомес, Эскудеро (Промес, 89), Кьер (Меркадо, 79), Банега, Навас, Меса, Сарабия, Бен-Йеддер (Арана, 90), Андре Силва.

Жирона: Ирайсос, Рамальо, Эспиноса, Хуанпе, Порро, Дуглас Луис (Алеиш Гарсия, 62), Фернандес (Думбия, 71; Гранель, 81), Порту, Понс, Гарсия, Стуани.

Огоҳлантиришлар: Фернандес (33), Банега (85), Сарабия (89).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz