Қайднома

Қидирув

АПЛ: «Арсенал»нинг мағлубиятсиз серияси якунланди, «Челси» сафарда ғалабага эришди

АПЛ: «Арсенал»нинг мағлубиятсиз серияси якунланди, «Челси» сафарда ғалабага эришди

  16.12.2018 20:43
  0
  407
АПЛ: «Арсенал»нинг мағлубиятсиз серияси якунланди, «Челси» сафарда ғалабага эришди

Англия премьер лигаси 17-туридан ўрин олган икки яна баҳс ўз поёнига етди.

Жумладан, «Саутгемптон» ўз майдонида «Арсенал»ни қабул қилиб, «канонирлар»нинг узоқ мағлубиятсиз сериясига барҳам берди. Учрашувнинг 20-дақиқасида Дэни Ингс ҳисобни очган бўлса, орадан 8 дақиқа ўтиб, Генрих Мхитарян мувозанатни тиклади.

Биринчи бўлим сўнгги дақиқаларига келиб, Ингс иккинчи голини киритиб, жамоасини олдинга олиб чиқди. 53-дақиқада эса Мхитарян ҳам дубль билан жавоб қайтарди ва яна бир бора ҳисобни тенглаштирди.

Ўйин тақидирини ҳал қилган гол эса 85-дақиқада Чарли Остин томонидан киритилди.

Шунингдек, Лондоннинг яна бир гранди «Челси» «Брайтон» майдонида меҳмон бўлди. Ҳамшаҳарларидан фарқли ўлароқ «кўклар» ўз ўйинларида ғалабани қўлга киритишди ва ўз ҳисобига уч очкони қўшиб қўйишди.

17-дақиқада Педро ҳисобни очган бўлса, 33-дақиқада Эден Азар орадаги фарқни иккитага етказди. 66-дақиқада эса Саломон Марч битта гол билан жавоб қайтарди, аммо мезборнлар мағлубиятдан қутилиб қола олишмади.

АПЛ. 17-ТУР

«САУТГЕМПТОН» – «АРСЕНАЛ» - 3:2 (2:1)

16 декабрь, «Сент-Мэрис»

Голлар: 1:0 – 20 Ингз, 1:1 – 28 Мхитарян, 2:1 – 44 Ингз, 2:2 – 53 Мхитарян, 3:2 – 85 Остин.

Саутгемптон: Маккарти, Вестергор, Йосида, Таргетт, Беднарек, Редмонд (Лонг, 63), Хейбьерг, Армстронг (Джонсон, 90), Ромеу, Валери, Ингз (Остин, 71).

Арсенал: Лено, Лихтштайнер (Мэйтленд-Найлз, 74), Монреаль, Бельерин (Ляказетт, 46), Косьельни, Гендузи, Джака, Мхитарян, Торрейра, Ивоби (Озил, 70), Обамеянг.

Огоҳлантиришлар: Беднарек (51), Косьельни (60), Армстронг (71), Лонг (90).

-----------------------------------------------------------

«БРАЙТОН» – «ЧЕЛСИ» - 1:2 (0:2)

16 декабрь, «Фалмер»

Голлар: 0:1 – 17 Педро, 0:2 – 33 Азар, 1:2 – 66 Марч.

Брайтон: Райан, Балогун, Бернардо, Монтойя, Данк, Проппер, Стивенс, Кнокерт (Локадия, 83), Гросс (Биссума, 81), Марч, Мюррей (Андоне, 60).

Челси: Аррисабалага, Рюдигер, Алонсо, Аспиликуэта, Давид Луиз, Азар (Жиру, 83), Канте, Педро (Лофтус-Чик, 66), Ковачич (Баркли, 75), Виллиан, Жоржиньо.

Огоҳлантиришлар: Данк (55), Андоне (69), Алонсо (87), Аррисабалага (90).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz