Қайднома

Қидирув

Баракалла, Безерра!

Баракалла, Безерра!

  17.12.2018 05:49
  0
  478
Баракалла, Безерра!

Кузнинг сўнгги ойида Ўзбекистон чемпионатининг навбатдаги мавсуми якунига етди. Чемпион номи эса охирги тур арафасида аниқланди. Турнир аввалида бироз барқарорликни йўқотган «Локомотив» ҳал қилувчи босқичда тезликни ошириб, маррага биринчи бўлиб етиб келди. «Пахтакор» асосий рақобатчиси билан баҳсда имкониятни бой бериб, иккинчи ўрин билан кифояланди. Суперлига бронза медаллари эса «Навбаҳор»га насиб қилди. «ИнтерФутбол» анъанага мувофиқ, ноябрь ойи лауреатларини аниқлади. Бу галги рўйхатдан, совриндорлардан ташқари, элита йўлланмасини қўлга киритган «Андижон» мураббийи ҳам жой олди.

Лауреатлар рўйхатидаги футболчилар орасида Тиаго Безерра биринчи ўринни эгаллади. «Пахтакор»нинг бразилиялик легионери учун ноябрь чин маънода сермаҳсул келди. «Шерлар» муваффақияти йўлида борини беришга тайёр ҳужумкор ярим ҳимоячи бу ойда 5та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 6 марта ишғол қилди ва шу тариқа тўпурарлари рўйхатида клубдоши Исмоил Гонсалвешни қувиб ўтди. Хусусан, Тиаго сўнгги турда «Бунёдкор» билан ўйинни кўтаринки кайфиятда ўтказиб, «хет-трик» қайд этди. Натижада мавсум мерганлари пойгаси ғолибига айланди. Ишончимиз комилки, ОЧЛ «плей-офф» баҳсларида ҳам «Пахтакор» мураббийлари бу футболчига катта умид боғлашади ва Безерра мухлису мутахассислар кутган ўйинни намойиш этиб, пойтахтликларнинг Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига чиқишига катта ҳисса қўшади.

Иккинчи ўрин эгаси - якунига етган мавсум қаҳрамонларидан яна бири Марат Бикмаев. Афсуски, маҳоратли ҳужумчи «Пахтакор»га қарши кечган чемпионлик ўйинидаги ножўя қилиғи учун ПФЛ томонидан жазога тортилди. Аммо унинг «Локомотив»га келтирган фойдасини инобатга олсак, Бикмаев лауреатлар рўйхатидан четда қолса, адолатдан бўлмайди. Марат ноябрда атиги 3та ўйин ўтказганига қарамай, рақиблар дарвозасини 3 марта иш-ғол қилиб, бир бор жамоадошининг голига ассистент бўлди. Миллий термамизнинг бугунги кундаги асосий ҳужумчиси Pepsi Суперлига-2018да жами 14та гол уриб, тўпурарлар рўйхатида учинчи поғонани эгаллади. Энди январда ўтказиладиган Осиё кубоги-2019да ҳам ундан худди шундай сермаҳсулликни кутиб қоламиз.

Кучли учликка «Қўқон-1912» етакчиси Мурод Холмуҳаммедов якун ясаб беради. Қўқонликлар чемпионат охирида бир амаллаб турнир жадвалининг хавфли ҳудудидан чиқиб кетишди. Жамоанинг мураккаб ўйинларда қўлга киритган ғалабаларида Холмуҳаммедовнинг роли беқиёс бўлди. Ноябрда 5та учрашувда майдонга тушган ҳимоячи 450 дақиқа тўп сурди ва «гол+пас» тизими бў-йича 3+1 кўрсаткичини қайд этди. Умуман, бу йил ушбу футболчи учун анча омадли келди. Ҳар ҳолда, мудофаа чизиғи вакили бўлишига қарамай, рақиблар дарвозасини 11 маротаба ишғол қилгани кўп нарсадан далолат. Тўғри, унинг аксарият голлари пенальти маҳсули бўлди, аммо замонавий футболда стандарт вазиятларни маҳорат билан ижро этиш муҳим аҳамият касб этишини инобатга олсак, Мурод Холмуҳаммедовнинг кўрсаткичи эътирофга лойиқ экани, шубҳасиз.

Шунингдек, ноябрда Сардор Рашидов («Локомотив»), Фаррух Сайфиев («Пахтакор»), Игорь Голбан («Навбаҳор»), Азиз Ҳайдаров («Бунёдкор») ҳамда Шаҳбоз Жумабоев («Андижон») каби футболчиларнинг ўйинлари ҳам кўпчиликка манзур бўлди.

Мураббийлар рўйхатида яна Андрей Фёдоров энг юқори поғонани эгаллади. Мазкур ҳолатда биринчи навбатда, «Локомотив»нинг мамлакат чемпиони деган шарафли номга эга чиққани инобатга олинди. Боз устига, «темирйўлчилар»нинг ҳар бир учрашувда уюшқоқлик билан чиройли ва комбинацион ўйин намойиш этишгани «Локо» мураббийлар штабининг меҳнатлари самараси, десак тўғри бўлади. Албатта, эришилган ютуқларда Фёдоровнинг жамоадаги доимий ҳамроҳи - Мирко Йеличичнинг ҳиссаси беқиёс. Дарвоқе, ноябрдаги натижалар самараси ўлароқ, «Локомотив» устози тўплаган жами очколар сони 14тага етиб, у умумий рўйхатда биринчи ўринга кўтарилиб олди.

«Андижон» икки йиллик танаффусдан сўнг элита йўлланмасини қўлга киритди. Бу йил янгича форматда ўтказилган Про-лига баҳсларида кучли клублар кўп бўлгани, рақобат ҳам шунга яраша кучайганини инобатга олсак, андижонликларга асосий вазифани уддалаш осон кечмади. Масъулиятли паллаларда шогирдларини руҳлантириб, якунда муваффақиятга эришган Элдор Сакаев ноябрь лауреатлари рейтингида иккинчи ўринга муносиб кўрилди. Бу мутахассис олий дивизионда қатнашиш тажрибасига эга. Демак, кейинги мавсум Сакаев бошчилигидаги «Андижон»дан ҳам муносиб иштирокни кутсак бўлаверади.

Сўнгги турларда Суперлигада қолиш ҳуқуқини сақлаб қолган «Қўқон-1912» клуби енгил тин олди. Жамоа устози эса ойнинг энг яхши мураббийлари рўйхатида учинчи ўринни эгаллади. Умуман, қўқонликлар Нўъмон Ҳасанов бошчилигида ёмон ўйнашмади. Бутун мавсум давомида кучли рақибларга етарлича қаршилик кўрсатишди. Аммо қайсидир паллаларда жамоага омад етишмади. Муҳими, шу омад якуний паллада «Қўқон-1912»га кулиб боқди. Энди Ҳасанов йўл қўйилган хатолардан тегишли хулоса ясаб, янги мавсумга шогирдларини ўзгача тарзда тайёрлашига ишончимиз комил.

Футболчиларнинг ой давомидаги натижалари

 

Т|р    Футболчи                       Ўйин       Дақиқа      Гол       Ассист

        

1.       Тиаго Безерра                5             450            6           2

2.       Марат Бикмаев               3             238            3           1

3.         Мурод Холмуҳаммедов          5          450       3          1

Футболчилар

Январь

1. Одил Ҳамробеков («Насаф»)

2. Жасур Яхшибоев («Пахтакор»)

3. Акром Комилов («Бунёдкор»)

Февраль

1. Игнатий Нестеров («Локомотив»)

2. Игорь Голбан («Насаф»)

3. Икром Алибоев («Локомотив»)

Март

1. Хуршид Ғиёсов («Бунёдкор»)

2. Ботирали Эргашев («Навбаҳор»)

3. Суҳроб Нуруллоев («Металлург»)

Апрель

1. Элдор Суюнов («Пахтакор»)

2. Жавлон Иброҳимов («Бунёдкор»)

3. Арслонмурот Аманов («Бухоро»)

Май

1. Азиз Турғунбоев («Навбаҳор»)

2. Жалолиддин Машарипов («Пахтакор»)

3. Сардор Собирхўжаев («Бунёдкор»)

Июнь

Лауреатлар аниқланмаган.

Июль

1. Марат Бикмаев («Локомотив»)

2. Жавлон Иброҳимов («Бунёдкор»)

3. Дарко Станоевич («Навбаҳор»)

Август

1. Икром Алибоев («Локомотив»)

2. Жаҳонгир Меҳмонов («Навбаҳор»)

3. Ислом Исоқжонов («Металлург»)

Сентябрь

1. Тиаго Безерра («Пахтакор»)

2. Жасур Ҳасанов (АГМК)

3. Аваз Ўлмасалиев («Нефтчи»)

Октябрь

1. Марат Бикмаев («Локомотив»)

2. Фаррух Сайфиев («Пахтакор»)

3. Йован Жокич (АГМК)

Ноябрь

1. Тиаго Безерра («Пахтакор»)

2. Марат Бикмаев («Локомотив»)

3. Мурод Холмуҳаммедов («Қўқон-1912»)

Мураббийлар

Январь

1. Равшан Ҳайдаров (Ўзбекистон U-23)

2. Рўзиқул Бердиев («Насаф»)

Февраль

Лауреатлар аниқланмаган.

Март

1. Миржалол Қосимов («Бунёдкор»)

2. Андрей Шипилов («Металлург»)

3. Илҳом Мўминжонов («Навбаҳор»)

Апрель

1. Улуғбек Бақоев («Бухоро»)

2. Сергей Лушан («Сўғдиёна»)

3. Шота Арвеладзе («Пахтакор»)

Май

1. Илҳом Мўминжонов («Навбаҳор»)

2. Шота Арвеладзе («Пахтакор»)

3. Миржалол Қосимов («Бунёдкор»)

Июнь

Лауреатлар аниқланмаган.

Июль

1. Миржалол Қосимов («Бунёдкор»)

2. Андрей Фёдоров («Локомотив»)

3. Илҳом Мўминжонов («Навбаҳор»)

Август

1. Илҳом Мўминжонов («Навбаҳор»)

2. Андрей Шипилов («Металлург»)

3. Андрей Фёдоров («Локомотив»)

Сентябрь

1. Шота Арвеладзе («Пахтакор»)

2. Бахтиёр Ашурматов (АГМК)

3. Баҳром Ҳайдаров («Нефтчи»)

Октябрь

1. Андрей Фёдоров («Локомотив»)

2. Бахтиёр Ашурматов (АГМК)

3. Рўзиқул Бердиев («Насаф»)

Ноябрь

1. Андрей Фёдоров («Локомотив»)

2. Элдор Сакаев («Андижон»)

3. Нўъмон Ҳасанов («Қўқон-1912»)

Умумий натижа

Мураббийлар

1. Андрей Фёдоров - 14 очко

2. Илҳом Мўминжонов - 12 очко

3. Миржалол Қосимов - 11 очко

4. Шота Арвеладзе - 9 очко

5-6. Андрей Шипилов - 6 очко

5-6. Бахтиёр Ашурматов - 6 очко

7-8. Равшан Ҳайдаров - 5 очко

7-8. Улуғбек Бақоев - 5 очко

9. Рўзиқул Бердиев - 4 очко

10-11. Сергей Лушан - 3 очко

10-11. Элдор Сакаев - 3 очко

12-13. Баҳром Ҳайдаров - 1 очко

12-13. Нўъмон Ҳасанов - 1 очко

Футболчилар

1. Марат Бикмаев - 13 очко

2. Тиаго Безерра - 10 очко

3-4. Жавлон Иброҳимов - 6 очко

3-4. Икром Алибоев - 6 очко

5-9. Одил Ҳамробеков - 5 очко

5-9. Игнатий Нестеров - 5 очко

5-9. Хуршид Ғиёсов - 5 очко

5-9. Элдор Суюнов - 5 очко

5-9. Азиз Турғунбоев - 5 очко

10-16. Жасур Яхшибоев - 3 очко

10-16. Игорь Голбан - 3 очко

10-16. Ботирали Эргашев - 3 очко

10-16. Жалолиддин Машарипов - 3 очко

10-16. Жаҳонгир Меҳмонов - 3 очко

10-16. Жасур Ҳасанов - 3 очко

10-16. Фаррух Сайфиев - 3 очко

17-25. Акром Комилов - 1 очко

17-25. Суҳроб Нуруллоев - 1 очко

17-25. Арслонмурот Аманов - 1 очко

17-25. Сардор Собирхўжаев - 1 очко

17-25. Дарко Станоевич - 1 очко

17-25. Ислом Исоқжонов - 1 очко

17-25. Аваз Ўлмасалиев - 1 очко

17-25. Йован Жокич - 1 очко

17-25. Мурод Холмуҳаммедов - 1 очко

 

Изоҳ: 1-ўрин - 5 очко, 2-ўрин - 3 очко, 3-ўрин - 1 очко.

Мураббийлар

1. Андрей Фёдоров - 14 очко

2. Илҳом Мўминжонов - 12 очко

3. Миржалол Қосимов - 11 очко

4. Шота Арвеладзе - 9 очко

5-6. Андрей Шипилов - 6 очко

5-6. Бахтиёр Ашурматов - 6 очко

7-8. Равшан Ҳайдаров - 5 очко

7-8. Улуғбек Бақоев - 5 очко

9. Рўзиқул Бердиев - 4 очко

10-11. Сергей Лушан - 3 очко

10-11. Элдор Сакаев - 3 очко

12-13. Баҳром Ҳайдаров - 1 очко

12-13. Нўъмон Ҳасанов - 1 очко

Футболчилар

1. Марат Бикмаев - 13 очко

2. Тиаго Безерра - 10 очко

3-4. Жавлон Иброҳимов - 6 очко

3-4. Икром Алибоев - 6 очко

5-9. Одил Ҳамробеков - 5 очко

5-9. Игнатий Нестеров - 5 очко

5-9. Хуршид Ғиёсов - 5 очко

5-9. Элдор Суюнов - 5 очко

5-9. Азиз Турғунбоев - 5 очко

10-16. Жасур Яхшибоев - 3 очко

10-16. Игорь Голбан - 3 очко

10-16. Ботирали Эргашев - 3 очко

10-16. Жалолиддин Машарипов - 3 очко

10-16. Жаҳонгир Меҳмонов - 3 очко

10-16. Жасур Ҳасанов - 3 очко

10-16. Фаррух Сайфиев - 3 очко

17-25. Акром Комилов - 1 очко

17-25. Суҳроб Нуруллоев - 1 очко

17-25. Арслонмурот Аманов - 1 очко

17-25. Сардор Собирхўжаев - 1 очко

17-25. Дарко Станоевич - 1 очко

17-25. Ислом Исоқжонов - 1 очко

17-25. Аваз Ўлмасалиев - 1 очко

17-25. Йован Жокич - 1 очко

17-25. Мурод Холмуҳаммедов - 1 очко

 

Изоҳ: 1-ўрин - 5 очко, 2-ўрин - 3 очко, 3-ўрин - 1 очко.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz