Шартномалар масаласи тартибга солиниши керак дейилганди. ПФЛ 2019 йилги шартномаларни жиддий назорат қилиш ниятида. Кимга қанча пул тўланиши, қандай ишланиши клубнинг ўзига ҳавола. Бироқ шартномалар юзасидан низолар келиб чиққанида ҳамма бирдек тупикка кирмаслиги учун ҳам ўта муҳим жиҳатларга эътиборли бўлиш шарт. Мақсад клубларнинг ишига аралашиш эмас, мақсад низолар вақтида клуб, мураббий ва футболчиларни бирдек ҳимоя қила олишди, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини тиклаб беришда.
Шартноманинг энг асосий жиҳати товон пули бўлади. “Барселона” Неймарни қўйиб юборишни истамади. Неймар кетмоқчи бўлди, аммо кета олмасдики, унинг шартномаси бор эди. Мана шу вақтда ПСЖ 222 миллион евролик товон пулини тўлаб берди ва футболчини олиб кетди. Худди ша нарса Ўзбекистон клубларида ҳам бўлиши керак.
Масалан, “Насаф” Азиз Ғаниевнинг товон пулини истаса 8 миллиард сўм қилиб белгиласин. “Пахтакор” бунга рози бўлмаслиги мумкин. Бироқ жуда жаҳли чиқиб кетса, 8 миллиардни тўлаб беради ва Ғаниев билан келишиб, уни олиб кетади.
Янгиликларни бирма-бир тушунтириб бораман. Фикрлар бўлса, бемалол. Бугун шу хусусда клублар директорлари билан ҳам гаплашилинади.
Футболчи ва мураббийларнинг кўпчилиги солиқлар ҳақида яхши билмайди. Мен ҳам зўр биламан деб айта олмайман, бироқ қилаётган даромадимдан солиқ тўлашим кераклигини биламан. 2019 йилдан бошлаб футболдагилар ҳам буни билишлари керак.
Испанида ҳам чиқиб қолади-ку, Роналдуни 2 йиллик қамоқ жазоси кутяпти, Мессини 3 йиллик кутяпти, деган нарсалар. Аслида улар солиқлардан қочадиган даражадаги футболчилар эмас, шунчаки бу соҳа анча чигалки, ҳисоб-китобларга адашган бўлишлари мумкин. Шунинг учун ҳам молиявий жарималар билан оғирроқ санкциялардан қутилиб қолишади.
Футболчиларга бериладиган мукофот пуллари, рағбатланирувчи пуллар бундан мустасно. Бунинг учун даромад солиқлари тўланмайди.
2019 йилдан бошлаб нима қилиб бўлса ҳам “оқ қоғозга қўл қўйдириш”ни йўқ қилиш керак. Бу нарса айримлар тушунганичалик оппоқ қоғоз бўлмайди. Чунки бир тонна нарса ёзилган-у, аммо асосий шартлар, масалан, ойлик-маошлар ва бошқа турдаги даромадлар ёзилмаган қоғоз бўлади. Шунингдек, футболчиларнинг кўпи нача йиллик шартномаларга қўл қўяётганини ҳам билмай, алданиб қолган.
Эндиликда пуллар ҳам, бошқа даромадлар ҳам, шартнома муддатлари ҳам, товон пуллари ҳам алоҳида қорайтирилган ҳолда белгилаб қўйилади. Қавс ичига рақамлар ёзма шаклда туширилади. Бу рақамларнинг ҳаммаси ручкада эмас, компьютернинг ўзида терилган бўлади. Футболчи ҳам ишлатиши керак бўлган бир жойини ишлатиб, тушунмаса сўраб, суриштириб имзо чекади.
Диёр ИМОМХЎЖАЕВ
Манба: https://t.me/diyorimamkhodjaev
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20