Қайднома

Қидирув

Испания примероси. 16-тур: Дахлсин ҳолат

Испания примероси. 16-тур: Дахлсин ҳолат

  17.12.2018 15:57
  0
  1120
Испания примероси. 16-тур: Дахлсин ҳолат

Навбатдаги тур баҳслари юқори тўртликка таъсир қилгани йўқ. Яъни Примеро етакчилари ёппасига ғалаба қозонишди. Лекин улар иштирокидаги ўйинларда кескинлик уфуриб турди. Дейлик, «Атлетико»нинг  сафарда очко йўқотишига сал қолди. Аслида «матрасчилар» танаффусга қадар «Вальядолид» дарвозасини 2 бора нишонга олиб, иккинчи 45 дақиқаликни хотиржам бошлашди. Диего Симеоне жамоасига  айни шу хотиржамлик панд бериши ҳеч гап эмасди. Зеро, мезбонлар қандайдир 7-8  дақиқа оралиғида ҳисобни тенглаштириб, «интрига»ни тиклашди. Ҳаммасига эса яна ўша Антуан Гризманн нуқта қўйди - у ўйиннинг якуний қисмида «дубл»ни расмийлаштириб, «Атлетико» ғалабасини таъминлади.

--- «Реал» Ла-лига доирасида 2015 йилдан буён илк марта кетма-кет 3та ўйинни қуруқ ғалаба билан якунлади. Мадридликлар «Райо Вальекано»ни ягона гол эвазига енгишдан олдин сафарда «Уэска» (1:0) ва ўз майдонларида «Валенсия» (2:0)ни мағлубиятга учратишганди.

--- «Бетис»нинг 37 ёшли ярим ҳимоячиси Хоакин Санчес Примерода 500-ўйинини нишонлади. Чемпионат тарихида атиги 8 нафар футболчи ҳисобида бундан кўпроқ ўйин бор: Микель Солер (504та), Хави (505та), Икер Касильяс (510та), Маноло Санчис (523та), Франсиско Буйо (542та), Эусебио Сакристан (543та), Рауль (550та) ва Андони Субисаррета (622та).

--- «Бетис» охирги 53 йил бадалига битта мавсум доирасида Каталониянинг 3та жамоасини сафарда енгган илк иштирокчи бўлди. Умуман, бундай натижа Испания чемпионати тарихида биргина «Атлетико»га насиб этганди (мавсум-1965|1966да). Эслатма, Кике Сетьен бошқарувидаги «Бетис» сафарда «Эспаньол»ни енгишига қадар «Жирона» (1:0) ва «Барселона» (4:3)дан ҳам устун келганди.

--- «Валенсия» Ла-лига тарихида дастлабки 16та тур доирасидаги 10та ўйинда дуранг қайд этган иккинчи клуб бўлди. Мавсум-1982|1983да Хихоннинг «Спортинг» жамоаси худди шундай сулҳпарварлиги билан ёдда қолганди.

--- Лионель Месси «Барселона» сафида 43-марта «хет-трик»ка эришди. Бу борада Ла-лига рекорди Криштиану Роналдуга тегишли (44та).

--- Лионель Месси шунингдек, Европанинг кучли 5та чемпионати вакиллари орасида «Гол } пас» тизими бўйича 20 очко (14та гол ва 9та самарали узатма) маррасидан ўтган биринчи футболчи бўлди.

 

14 декабрь

СЕЛЬТА - ЛЕГАНЕС - 0:0

Виго. 15134 томошабин.

15 декабрь

ХЕТАФЕ - РЕАЛ СОСЬЕДАД - 1:0 (1:0)

Хетафе. 9018 томошабин.

Гол: Молина (3).

Хетафе: Сория, Суарес, Даконам, Кабрера, Антунеш, Фулькье, Арамбарри (Бруно Гонсалес, 88), Кристофоро, Сибасаки (Портильо, 69), Анхель (Дуро, 80), Молина.

ВАЛЬЯДОЛИД - АТЛЕТИКО - 2:3 (0:2)

Вальядолид. 22585 томошабин.

Голлар: Калеро (57), Сауль (63-авт.) - Калинич (26), Гризманн (45-пен., 80).

Атлетико: Облак, Арьяс, Савич, Годин, Филипе Луис (Парти, 60), Корреа (Желсон Мартинш, 75), Коке, Родри Эрнандес, Сауль, Калинич (Витоло, 69), Гризманн.

РЕАЛ - РАЙО ВАЛЬЕКАНО - 1:0 (1:0)

Мадрид. 55229 томошабин.

Гол: Бензема (13).

Реал: Куртуа, Карвахаль, Варан, Рамос, Марсело, Модрич (Вальверде, 90), Льоренте, Кроос, Васкес, Бензема (Винисиус Жуниор, 78), Асенсио (Себальос, 71).

ЭЙБАР - ВАЛЕНСИЯ - 1:1 (0:1)

Эйбар. 4491 томошабин.

Голлар: Шарлес (56-пен.) - Родриго (29).

Валенсия: Нето, Васс, Гарай, Габриэль (Диакаби, 42), Гайя, Солер, Парехо, Коклен (Пиччини, 45), Черишев (Ферран Торрес, 82), Родриго, Санти Мина.

16 декабрь

СЕВИЛЬЯ - ЖИРОНА - 2:0 (0:0)

Севилья. 33542 томошабин.

Голлар: Банега (55-пен.), Сарабия (64).

Севилья: Вацлик, Каррису, Гомес, Эскудеро (Промес, 89), Кьер (Меркадо, 79), Банега, Навас, Меса, Сарабия, Бен-Йеддер (Арана, 90), Андре Сильва.

ЭСПАНЬОЛ - БЕТИС - 1:3 (1:1)

Барселона. 20275 томошабин.

Голлар: Гарсия (24) - Ло Чельсо (43), Тельо (85), Дуарте (90}1-авт.).

Фойдаланилмаган пенальти: Ло Чельсо (17, Б.).

Бетис: Лопес, Бартра, Сидней, Манди, Вильям Карвалью, Герреро, Фирпо (Тельо, 41), Каналес, Ло Чельсо, Морон (Санабрия, 71), Санчес (Гарсия, 89).

Уэска - Вильярреал - 2:2 (1:0)

Уэска. 6455 томошабин.

Голлар: Кучо (44-пен.), Лонго (90}4) - Бакка (60-пен.), Херард (81).

Фойдаланилмаган пенальти: Мелеро (65, У.).

Четлатиш: Гаспар (65, В.).

Леванте - Барселона - 0:5 (0:2)

Валенсия. 23736 томошабин.

Голлар: Луис Суарес (35), Месси (43, 47, 60), Пике (88).

Барселона: тер Штеген, Пике, Альба, Вермален (Артур, 52), Лангле, Ракитич, Бускетс, Видаль (Коутиньо, 78), Дембеле (Денис Суарес, 81), Месси, Луис Суарес.

Четлатиш: Кабако (77, Л.).

————————————————--------------------------

АЛАВЕС - АТЛЕТИК   ўйини   кеча   бўлиб   ўтди.

 

Диего Симеоне («Атлетико» бош мураббийи): - Жуда хурсандман. Бундай ўйинда ғалаба қозонишимиз шарт эди. «Вальядолид» - оғир рақиб. Бу жамоа айниқса, ўз майдонида хавфли. Муҳими, рақибнинг хуружию, 2та голидан довдираб қолмадик. Бундай сценарий остидаги ғалаба икки ҳисса ёқимли, гарчи асабга путур етказса ҳам. «Атлетико» оғир ҳолатда ирода кўрсатди. Очиғи, бундай баҳсда бошқа ҳар қандай клуб мағлубиятга учрарди.

Сантьяго Солари («Реал» бош мураббийи): - Майдонда ҳукмронлик қилдик ва танаффусга ишончлироқ ҳисобда чиқишимиз керак эди. Бироқ вазиятлардан фойдаланолмасанг, муаммолар ёғилади. Ҳар тугул, бизда вазиятлар бор. Агар улар бўлмаганида, янада таранг аҳволда қолардик. Асосий вазифам барча футболчилар кўнглига йўл топиш, уларнинг жон куйдириб ўйнашларини таъминлашдан иборат. Бугун ўйин равишини инобатга олиб, Себальосга имконият бердим, чунки Асенсио чарчаб қолди. Винисиус эса Бензема ўрнини эгаллашга муносиб ягона ҳужумчи эди. Исконинг захирада ўтирганига сабаб шу...

 

ТЎПУРАРЛАР:

Месси (Барселона) - 14та

Стуани (Жирона) - 11та

Луис Суарес (Барселона) - 11та...

 

17-ТУР

21 декабрь (жума)

23:30     Жирона - Хетафе

01:00     Реал Сосьедад - Алавес

22 декабрь (шанба)

17:00     Бетис - Эйбар

20:15     Атлетико - Эспаньол

22:30     Барселона - Сельта

00:45     Атлетик - Вальядолид

23 декабрь (якшанба)

16:00     Валенсия - Уэска

20:15     Леганес - Севилья

22:30     Райо Вальекано - Леванте

2019 йил 3 январь (пайшанба)

01:30     Вильярреал – Реал



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz