Қайднома

Қидирув

ПФЛ “Сўғдиёна” ва “Металлург” клубларини ҳам Суперлигадан четлатиши мумкин

ПФЛ “Сўғдиёна” ва “Металлург” клубларини ҳам Суперлигадан четлатиши мумкин

  17.12.2018 13:45
  0
  548
ПФЛ “Сўғдиёна” ва “Металлург” клубларини ҳам  Суперлигадан четлатиши мумкин

“ЎФА ва ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган мусобақаларда иштирок этувчи футбол клубларини лицензиялаш ва профессионал футбол клуби мақомини белгилаш бўйича регламент” ишлаб чиқилгани ва унинг ЎФА Ижроқўми бюроси томонидан тасдиқлангани ҳақида хабарингиз бор. Айнан шу регламентга мувофиқ клубларни лицензиялаш бўйича ПФЛ ишчи гуруҳи 4 декабрь куни “Сўғдиёна” ва 12 декабрь куни “Металлург” футбол клубларида белгиланган талабларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг ўтказди.

Ўрганишлар жараёнида иккала футбол клублари стадионлари майдонининг талаб даражасида эмаслиги, майдон ёритиш тизимини мутахассисларни жалб этган ҳолда созлаш кераклиги, стадиондаги ўриндиқлар, футболчиларнинг кийиниш хоналари, ҳакамлар ва комиссар хоналари таъмирталаб ҳолатга келиб қолганилиги, футбол академиясини ташкил этиш чоралари кўрилмагани, молиявий қарздорликларни бартараф этилмагани, шунингдек, “Сўғдиёна” стадионида ОАВ ҳодимлари учун етарлича шароитнинг мавжуд эмаслиги аниқланди.

Таъкидлаш лозим, “Сўғдиёна” ва “Металлург” футбол клублари томонидан мазкур камчиликлар жорий йил 25 декабрь санасига қадар бартараф этиш чоралари кўрилмаса, Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг клубларни лицензиялаш бўйича ишчи гуруҳи хулосасига асосан футбол клубларини келаси мавсум учун Суперлигадан четлаштириш масаласи кўриб чиқилиши юзасидан “Сўғдиёна” ва “Металлург” футбол клублари жиддий огоҳлантирилди.

***

Айтганча, айнан шу регламентга мувофиқ клубларни лицензиялаш бўйича Ишчи гуруҳи 5-6 декабрь кунлари “Бухоро” футбол клубида белгиланган талабларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг ўтказганди. Ишчи гуруҳи 5-6 декабрь кунлари “Бухоро” футбол клубида белгиланган талабларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг ўтказди.

Ўрганишлар жараёнида футбол клуби стадиони майдонининг талаб даражасида эмаслиги, майдон ёритиш тизимини мутахассисларни жалб этган ҳолда созлаш кераклиги, стадиондаги ўриндиқлар, футболчиларнинг кийиниш хоналари, ҳакамлар ва комиссар хоналари таъмирталаб ҳолатга келиб қолганилиги, стадионда ОАВ ходимлари учун етарлича шароитнинг мавжуд эмаслиги, футбол академиясини ташкил этиш чоралари кўрилмагани, молиявий қарздорликларни бартараф этилмагани аниқланди. Шунингдек, футбол клубининг бошқарув тизими, кадрлар бўлими, маркетинг бўлими, лицензиялаш бўлими ва матбуот хизматига малакали мутахассисларни жалб этилиши долзарб аҳамиятга эга ҳисобланади.

Таъкидлаш лозим, “Бухоро” футбол клуби томонидан мазкур камчиликлар жорий йил 25 декабрь санасига қадар бартараф этиш чоралари кўрилмаса, Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасининг клубларни лицензиялаш бўйича Ишчи гуруҳи хулосасига асосан футбол клубини келаси мавсум учун Суперлигадан четлаштириш масаласи кўриб чиқилиши юзасидан “Бухоро” футбол клуби жиддий огоҳлантирилди.


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz