Қайднома

Қидирув

Достон Турсунов Япониядаги 2-футболчимиз бўлди

Достон Турсунов Япониядаги 2-футболчимиз бўлди

  17.12.2018 14:15
  0
  507
Достон Турсунов Япониядаги 2-футболчимиз бўлди

Нега футболчиларимиз Европага кетишмайди, кучли бешликда ўйнашмайди, деб қолишади баъзида мухлислар. Улар футболчиларимизнинг салоҳияти шунга етарлимикин, деган саволни ҳам бериб кўришларини истардим.
Европага кетиш қийин эмас. Саудия ҳам фалон миллион евроларни тўлаб, термасининг 9 футболчисини Ла лигага бериб юборганди. Қайси бири ўйнаб кетди? 80 килограмм тошни кўтара оладиган инсондан, 140 килолисини кўтаришни талаб қилиш керак эмас. Вақти келади, чиқади биздан ҳам орзумиздек футболчилар. Ҳозир эса ишлайвериш керак.
Шунинг учун ҳам Икром Алибоев Жанубий Кореяга кетганида хурсанд бўлдим. Энди Достон Турсунов учун хурсандман, у Япония («Ренофа Ямагути» билан 2020 йилгача 2 йиллик шартнома имзолади, 2-"Жей" лига, бизнинг Про-лига сингари)да тўп сурадиган иккинчи ўзбекистонлик бўлди. Бу мамлакатлар ҳар соҳада биздан олдинда. Ҳатто маънавиятда ҳам, маданиятда ҳам. Лигалари кучли. Футболчиларимиз фақат ютишади. Нафақат пул томондан, балки ўсишади ҳам. Уларга нисбатан кучлироқ мураббийлар футбол сир-асрорларини ўргатади. Уларнинг дунёқарашлари бир қадар кенгаяди, ўзларидан кейинги футболчилар уларга ҳавас қилишлари учун мавзу ҳам бўлишади.
Аҳмедов каби Хитой чемпиони бўлиш, Жепаров каби Кореяда ғолиб чиқиш ёмонми? Яхши таклиф бўлса, кетавериш керак. Бу футбол. Легионерларимиз қанча кўп бўлса, шунча қувонаман. Улар бўш қолдирган ўринлар учун қолган ёшлар кураш олиб боришади.

Диёр Имомхўжаев


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz