Қайднома

Қидирув

«Металлург» 2019 йилги мавсумга қизғин тайёргарлик кўраяпти

«Металлург» 2019 йилги мавсумга қизғин тайёргарлик кўраяпти

  17.12.2018 21:41
  0
  526
«Металлург» 2019 йилги мавсумга қизғин тайёргарлик кўраяпти

Хабарингиз бор, яқинда Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг клубларни лицензиялаш бўйича Ишчи гуруҳи Бекобод шаҳрига ташриф буюрди.

Тажрибали мутахассислар “Металлург” марказий стадионида бартараф этилиши лозим бўлган айрим камчиликларни қайд этиб кетишганди. Шунга кўра клуб мутассаддилари камчилик ва нуқсонларни қисқа фурсатлар ичида бартараф этиш чораларини кўришмоқда.

Жумладан, “Металлург” марказий стадиони майдони сифатини яхшилаш  бўйича Бекобод шаҳар ҳокимлиги ободонлаштириш бошқармаси мутахассислари – агрономлар чақиртирилди.

Жойнинг ўзида вазият ўрганилиб, майдоннинг баъзи ҳудудлари чими ўзгартирилиши кераклиги, бундан ташқари катта миқдорда қумли тупроқ ётқизилиб, майдонга тўлиқ янги чим уруғлари қадалишига келишиб олинди. Бу жараёнда аввал майдон ҳудуди текисланиб, кейин уруғ қадаш ҳолати янги мавсум бошлангунга қадар уч маротаба амалга оширилади.

Айни пайтда чими кўкариши даргумон бўлган, сарғайиб кетган ҳудудларда таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Шунингдек, майдонни суғориш тизими ҳам тўлиқ янгиланадиган бўлди. Майдон ва трибуналар оралиғидаги темир панжаралар янги мавсумгача олиб ташланиб, мухлислар учун қулайроқ – пастроқ трубаларга алмаштирилади. Майдон четига эса сунъий  қопламали чим ётқизиладиган бўлди.

Мониторинг жараёнида мутахассислар томонидан кўрсатиб ўтилган камчиликлардан яна бири – трибунанинг синган ўриндиқларини алмаштириш жараёни ҳам тезкорлик билан олиб борилаяпти. Футболчиларнинг кийиниш, ювиниш хоналари, ҳакамлар ва комиссар хоналари эса қисқа фурсат ичида жорий таъмирдан чиқарилиши кўзда тутилган.

“Ўзметкомбинат” муҳандислари, электриклари ёрдамида “Металлург” марказий стадионидаги ёритиш тизимида ҳам камчиликлар бартараф этилмоқда. Жумладан, прожекторларга қувват берувчи мослама мурувватлари янгиланаяпти. Эндиликда бу мурувватлар катта кучланишни бемалол кўтарадиган ҳолатга олиб келинмоқда.

Клубнинг футболчилар олдидаги қарздорлик ҳолати бўйича: айни пайтда ноябрь ойи учун иш ҳақи ва битта учрашувга мукофот пуллари берилмаган. Бу қарздорлик ҳам Янги йил байрамига қадар узилиши режалаштириляпти.

“Металлург” футбол академиясини қуриш, унга ер ҳудуди ажратиш юзасидан Бекобод шаҳри ҳокимлиги қарори чиқди. Академия қурилиши борасида таклифлар клуб муассиси – “Ўзбекистон металлургия комбинати” АО раҳбариятига тақдим этилди ва харажатлар сметаси тасдиққа топширилди. Ўз навбатида “Ўзметкомбинат” АО томонидан академия лойиҳаси ҳам ишлаб чиқиляпти.

Жамоа ўйинчилари декабрь ойининг сўнгги ўн кунлигида Қибрай ўқув-машғулот масканида тўпланишади ва жисмоний тайёргарликни тиклаш жараёнини бошлаб юборишади. Кейинги босқич йиғинларини ўтказиш режаси эса шу кунларда кўриб чиқилмоқда.

«Металлург» клуби матбуот хизмати


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz