Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон МТЖ Туркияда Афғонистон билан ўйнаши ёлғон маълумот!

Ўзбекистон МТЖ Туркияда Афғонистон билан ўйнаши ёлғон маълумот!

  18.12.2018 07:09
  0
  396
Ўзбекистон МТЖ Туркияда Афғонистон билан ўйнаши ёлғон маълумот!

Бир оз аввал юртимидаги баъзи оммавий ахборот воситаларида айни пайтда Туркияда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 28 декабрь куни Афғонистон билан ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Мазкур хабарларга манба сифатида Туркманистон футбол федерациясининг расмий сайти кўрсатилган.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси бу хабар нотўғри эканлигини маълум қилади. Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Афғонистон билан ўртоқлик ўйини ЎТКАЗМАЙДИ. 

Туркиядаги йиғин давомида битта назорат учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Бу назорат учрашуви ёпиқ тарзда бўлиб ўтади. Қайси жамоага қарши нечанчи санада ўтказилиши ЎФА расмий сайти орқали маълум қилинади.

Ўз ўрнида Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимиздаги оммавий ахборот воситаларидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан боғлиқ аниқ ва тўғри маълумотларни фақат ташкилот расмий сайтидан ёки ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифларидан олишни тавсия қилади.  Бошқа манбаларда берилган ЎФА билан боғлиқ хабарларни ёритишда ЎФА Матбуот хизмати билан боғланиб, хабарнинг тўғри ёки нотўғри эканлигини текшириб олишни ҳам сўраб қолади.


Манба: www.ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz