Қайднома

Қидирув

Юрген Клопп: «Қийин бўлади...»

Юрген Клопп: «Қийин бўлади...»

  18.12.2018 11:16
  0
  476
Юрген Клопп: «Қийин бўлади...»

Англиянинг «Ливерпуль» клуби бош мураббийи Юрген Клопп Европа чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичига ташланган қуръа борасида фикр билдириб ўтди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, мерсисайдликлар «Бавария» билан тўқнаш келадиган бўлди.

«Қийин бўлади. Яхши қуръа бўлди. Мураккаб бўлиши бошиданоқ маълум эди. «Бавария» - топ клуб эканлиги ҳаммага маълум. Мен Германияга боришимдан хурсандман.

Бизда ушбу ўйинлар учун тайёргарлик кўришимиз учун жуда ҳам кўп вақт бор. Умид қиламанки, бизнинг барча футболчиларимиз ушбу ўйинларда иштирок этади. Қийин ва жуда ҳам қизиқарли бўлади.

Ушбу «Бавария» мен аввал ўйнаган пайтдагидан фарқ қилади. Бундеслига ҳақида бошқа исталган лигадан ҳам кўпроқ нарса биламан, лекин бу бизга ҳеч қандай устунлик бермайди», - дейди Клопп.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz