Қайднома

Қидирув

Пеп Гвардиоланинг асосий мақсади - «Реал» футболчиси

Пеп Гвардиоланинг асосий мақсади - «Реал» футболчиси

  19.12.2018 22:47
  0
  518
Пеп Гвардиоланинг асосий мақсади - «Реал» футболчиси

AS нашри хабарига кўра, Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Иско «Манчестер Сити» сафига ўтиши мумкин. «Шаҳарликлар» бош мураббийи Пеп Гвардиола испаниялик футболчини асосий мақсад қилиб белгилаган.

Таъкидланишича, футболчининг трансфери жорий мавсум якунида амалга оширилиши мумкин. «Манчестер Сити» вакиллари Исконинг агенти билан бошланғич музокараларни олиб борган.

Исконинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар амал қилади, товон пули миқдори эса 700 миллион еврон қилиб белгиланган. Мадридликлар футболчини камида 100 миллион еврога бахоламоқда.

Бундан олдин тарқатилган маълумотларда Иско жамоа бош мураббийи Сантьяго Солари билан ёмон муносабатда ва захира ўриндиғида қолиб кетмоқда.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz