Қайднома

Қидирув

"Локомотив" Жокичнинг трансферини эълон қилди

"Локомотив" Жокичнинг трансферини эълон қилди

  19.12.2018 12:28
  0
  574

Кейинги мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадларни қўйган "Локомотив" футбол клуби АГМКдан Йован Жокичнинг трансферини эълон қилади. Ўтган мавсумда АГМК таркибида ажойиб ўйин кўрсатиб, жамоанинг Ўзбекистон кубоги финалида ғолиб бўлишида асосий ўрин тутган, кўплаб голлар уриб, сермаҳсулликни намойиш қилган, йил рамзий термасидан ўрин олган Жокич "Локомотив" мураббийлар штаби эътиборига тушди. Йован Жокич 2019 йилги мавсумда Осиё чемпионлар лигаси, Ўзбекистон чемпионати ва Ўзбекистон Кубогида "темирйўлчилар" шарафини ҳимоя қилади.

1992 йилнинг 13 август кунида Сербияда таваллуд топган ярим ҳимоячи "Явор" футбол клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У ушбу клуб таркибидаги 6 йиллик фаолиятидан кейин Қозоғистоннинг "Атирау" жамоасида фаолият олиб борди. Кейинчалик АГМКда тўп сурди. Ишончли ўйин ва чиройли голлар "Локомотив" ўтишга туртки берди.

Йован Жокич ҳақида маълумотлар:
2011-2017 "Явор" (Сербия) 117 ўйин, 8951 дақиқа, 6 гол
2017 "Атирау" (Қозоғистон) 30 ўйин, 2431 дақиқа
2018 АГМК (Ўзбекистон) 31 ўйин, 2790 дақиқа, 11 гол


Манба: lokomotiv.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz