Қайднома

Қидирув

Бэйлдан хет-трик ва «Реал» клублар ўртасидаги ЖЧ финалида

Бэйлдан хет-трик ва «Реал» клублар ўртасидаги ЖЧ финалида

  19.12.2018 23:47
  0
  674
Бэйлдан хет-трик ва «Реал» клублар ўртасидаги ЖЧ финалида

БАА майдонларида ўтаётган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг ярим финалидан ўрин олган «Кашима Антлерс» ва «Реал» Мадрид жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Учрашув кутилганидек мадридликларнинг ғалабаси билан тугади.

Учрашувнинг илк дақиқаларида япон клубида икки бор жуда қулай имконият юзага келди, бироқ ОЧЛ чемпиони бу вазиятлардан фойдалана билмади. Қолган вақтда қаймоқранглилар ўйинни назорат қилишди, аммо гол уриш бўлим сўнггига келиб насиб этди.

Марсело билан «деворса» услубида ўйнаган Гарет Бэйл жарима майдонига ёриб кирди ва дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди. Иккинчи бўлим дебютида номинал мезбонларнинг ҳимоячиси ва дарвозабони қўпол хатога йўл қўйишди, бундан унумли фойдаланган Бэйл бўш дарвозани ишғол қилиб, ўйиндаги дублини нишонлади.

Орадан кўп вақт ўтмай Бэйл жамоасининг ажойиб комбинациясини чиройли гол билан якунлади. Унга голли узатмани яна Марсело амалга оширди. Ўйин якунланиши арафасида японлар ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлишди.

Шу тариқа, «Реал» кетма-кет учинчи бор клублар ўртасидаги ЖЧ финалига йўл олди ва хал қилувчи ўйинда 22 декабрь куни «Ал Айн» билан куч синашади.

КЛУБЛАР ЎРТАСИДАГИ ЖЧ. ЯРИМ ФИНАЛ

«КАШИМА АНТЛЕРС» (ЯПОНИЯ) – «РЕАЛ МАДРИД» (ИСПАНИЯ) - 1:3 (0:1)

Голлар: 0:1 – 44 Бэйл, 0:2 – 53 Бэйл, 0:3 – 55 Бэйл, 1:3 – 78 Дои.

Касима Антлерс: Гвон Сун Тэ, Жон Шин Хён, Ямамото, Ниши (Анзаи, 56), Шежи, Лео Сильва, Нагаки (Учида, 46), Сержиньо, Эндо (Леандро, 83), Дои, Абе.

Реал Мадрид: Куртуа, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Модрич, Льоренте, Васкес (Иско, 68), Кроос, Бэйл (Асенсио, 60; Каземиро, 74), Бензема.

Огоҳлантиришлар: Карвахаль (42), Ямамото (52).


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz