Қайднома

Қидирув

Миржалол Қосимов - АГМК бош мураббийи

Миржалол Қосимов - АГМК бош мураббийи

  22.12.2018 14:36
  0
  655
Миржалол Қосимов - АГМК бош мураббийи

Ўзбекистон Кубоги соҳиби АГМК жамоасини янги мавсумда ким бошқариши маълум бўлди.

Бизга етиб келган аниқ маълумотларга кўра, АГМК раҳбарияти ниҳоят Миржалол Қосимов билан келишувга эришишга муваффақ бўлди.

Кўп йиллар давомида "Бунёдкор"да мураббий сифатида тобланган Миржалол Қўшоқовичга Олмалиқда ҳам ўзининг штабида фаолият кўрсатиб келган мутахассислар кўмаклашиши мумкин. ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш вазифа қилиб қўйилаётган клубга яқин орада "Бунёдкор"нинг аксар футболчилари келиш эҳтимоли юқори. Ундан ташқари клуб раҳбариятида ҳам "Бунёдкор"нинг айрим вакиллари иш бошлаши кутилмоқда.

"Бунёдкор" эса 2019 йил ҳомийлар томонидан молиялаштирилиши маълум қилинган. Куни кеча бўлиб ўтган янги йил базмида ҳам клуб ҳомийлари 2018 йил жамоа учун осон бўлмаганлигини таъкидлаб ўтган ҳолда, янги йилда натижаларни яхшилашга ваъда беришди.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал АГМК бош мураббийи сифатида ишлаб келган Бахтиёр Ашурматов жамоадан расман кетгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлаганини хабар қилгандик.


Манба: www.championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz