Қайднома

Қидирув

Марсело: «Ҳозир буюк клубнинг бир бўлагиман»

Марсело: «Ҳозир буюк клубнинг бир бўлагиман»

  25.12.2018 04:35
  0
  519
Марсело: «Ҳозир буюк клубнинг бир бўлагиман»

«Реал»нинг бразилиялик ҳимоячиси Марсело Мадриднинг Club del Deportista нашрига кичик интервью берди. Суҳбат чоғида у мавсумнинг омадсиз старти, Криштиану Роналдунинг жамоани тарк этиши хусусида гапириб ўтди.

Роналдунинг кетиши ҳақида

- У нафақат жамоадошим, балки дўстим ҳамдир. Серхио Рамос ва Лука Модричлар учун ҳам шундай. Жаҳоннинг энг яхши футболчиси жамоангиздан кетиб қолса, уни соғинишингиз турган гап. Бу билан ҳар бир чизиғимизда энг яхши футболчилар ўйнамайди, демоқчимасман. Аммо ҳар қандай клуб Криштиануни ўз таркибига қўшиб олишни истайди. Бироқ футболчилар келса ҳам, кетса ҳам «Реал» «Реал» бўлиб қолаверади.

Мавсумнинг омадсиз старти ҳақида

- Биз ҳали февралга етиб бормадик. Айнан ўшанда барчаси ҳал бўлади. Сентябрданоқ хулоса чиқариш ярамайди. Одамлар бизни танқид қилишлари мумкин. Бироқ ҳозирги даврда мавсум борасида хулоса чиқарсалар кулгим қистайди. Олдимизда Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати турибди. Мазкур турнирда ғалаба қозонишимиз лозим. Жамоамиз ҳамон барча турнирлар ғолиблиги учун курашмоқда.

«Ювентус»га ўтиши билан боғлиқ гап-сўзлар ҳақида

- Клубдан кетиб, бошқа вариант қидириш ҳеч қачон хаёлимга келмаган. Ҳар доим «Реал»да қолиш учун қўлимдан келганини қилганман. Агар ҳар бир ўйинда 15 дақиқа имконият беришса, шу 15 дақиқа бор кучимни ишга соламан. «Қироллик клуби»га ўтишим жуда тез рўй берган. Аввалига бу ҳазил деб ўйлаганман. «Реал»ни ҳамиша буюк клуб деб ҳисоблаганман. Бу жамоада кутилмаганда пайдо бўлдим. Жамоа ўйинчиларини олдинлари фақат телевизор орқали кўрардим. Айни пайтда эса ана шу буюк клубнинг бир бўлагиман. Бирор нарсани ўзгартиришга ҳожат йўқ.

И.РАҲИМОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz