Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги либоси тақдимоти бўлиб ўтди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги либоси тақдимоти бўлиб ўтди

  27.12.2018 16:12
  0
  570
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги либоси тақдимоти бўлиб ўтди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Германиянинг Jako компанияси билан шартнома имолаган ва ушбу шартномага кўра Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги - 2019 дан бошлаб янги либосларда майдонда тўп суриши белгилаб қўйилганди.   Бугун Миллий олимпия қўмитаси биносида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги либоси тақдимоти бўлиб ўтди. Маросимда Ўзбекистон футбол ассоциацияси Терма жамоалар департаменти директори Шарофиддин Ҳожиниёзов, Халқаро алоқалар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Олим Арифов, шунингдек, ЎФА мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.  Йиғилганларга миллий терма жамоамиз учун Jako компанияси томонидан тайёрланган янги формалар намойиш қилинди.   ЎФА Халқаро алоқалар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Олим Арифов Jako компанияси билан тузилган шартнома бўйича йиғилганларга қуйидагиларни маълум қилди: "Ўзбекистон футбол ассоциацияси терма жамоамизга либос етказиб берувчи бир қатор компаниялар билан музокара ўтказиб, якунда Германиянинг Jako компанияси билан шартнома имзолаганидан хабарингиз бор. Бу компания биз учун манфаатли бўлган шартлар асосида бизга либосларни тақдим қилмоқда. Миллий терма жамоамиз аъзоларига 116 хил либос ва аксессуарлар бепул тақдим қилинса, қолган терма жамоаларга 50 фоизли чегирма асосида формалар етказиб берилади.    Етказиб берилаётган либослар ичида ҳар қандай об-ҳаво шароитида машғулот ўтказиш ва майдонда ҳаракат қилишга мўлжалланган либос ва аксессуарлар мавжуд.  Jako компанияси билан 3 йиллик шартнома имзоланган бўлиб, Миллий терма жамоамиз Жаҳон чемпионати саралашида муваффақиятли қатнашса, шартнома муддати узайтирилади ва шартлари қайта кўриб чиқилади", - дея ўз фикрларини билдириб ўтди Олим Арифов.   Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари мазкур либосларда Бирлашган Араб Амирликлари яшил майдонларида бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги мусобақасида муваффақиятли иштирок этишини тилаб қоламиз!



 


Манба: www.ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz