Қайднома

Қидирув

Серхио РАМОС: «ЭНГ КЎП СОВРИН ЮТГАНЛАР САФИГА КИРМОҚЧИМАН»

Серхио РАМОС: «ЭНГ КЎП СОВРИН ЮТГАНЛАР САФИГА КИРМОҚЧИМАН»

  31.12.2018 11:27
  0
  425
Серхио РАМОС: «ЭНГ КЎП СОВРИН ЮТГАНЛАР САФИГА КИРМОҚЧИМАН»

Мадриднинг «Реал» клуби Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қаторасига учинчи бор бош совринга эга чиқди. «Қироллик клуби» финалда БААнинг «Ал-Айн» жамоаси устидан йирик ҳисобда (4:1) зафар қучди. Ана шу учрашув олдидан «Реал» сардори Серхио Рамос ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Финал ҳақида

- Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзимизни кўрсатишимиз учун имконият бор. Ҳозиргача ҳеч қайси клуб бу турнирда қаторасига уч марта ғолиб бўлмаган. Таътилга чиқиш олдидан яна бир совринни ўзимизники қилмоқчимиз.

Бўлажак ўйин ҳаҚида

- Ярим финалда «Кашима»ни мағлуб этиб, муваффақият учун дастлабки қадамни қўйдик. «Ал-Айн»га қарши финални интизорлик билан кутяпмиз.

Иско ҳаҚида

- Иско жамоанинг муҳим ўйинчиси. Футболнинг яхшилиги унда рақобат бор. Олдин футболчи бўлган мураббийлар буни тасдиқлашади. Иско жамоа учун кўп нарса берди. Шу боис ҳам ундан кўп нарса кутишади. Лекин арзимаган жиҳатлар ҳам ҳал қилувчи ролни ўйнаши мумкин. Футболчиларда ойнинг ўн беши қорон­ғу бўлса, ўн беши ёруғ бўлади. Мисол учун, Дани Себальос ўтган мавсум деярли ўйин амалиётига эга бўлмаганди. Бу мавсумда эса ҳаммаси бошқача. Шу нарса аниқки, Солари олдида қийин вазифа турибди.

Ўзининг 20-соврини ҳаҚида

- Эртага ўзимнинг 20-, миллий жамоадагини ҳам қўшиб ҳисоблаганда 23-совринимни қўлга киритишим мумкин. Термамиз билан Европа чемпионатида икки ва жаҳон чемпионатида бир марта зафар қучганман. Футбол ўйнашни янги бошлаганингизда, бу рақамларни тасаввур ҳам қила олмайсиз. Лекин вақт ўтиши билан қандай чўққиларни забт этганингизни тушуниб етасиз. Мақсадим - «Реал»нинг энг кўп соврин ютган футболчилари қаторида бўлиш. Пако Хентодан ўзиб кетиш имкониятим бор. Аммо бунинг учун ҳар мавсум тинимсиз меҳнат қилишим керак.

«Ривер Плейт»нинг ма/лубияти ҳаҚида

- «Ривер» сингари «Бока Хуниорс»га ҳам алоҳида эътибор қаратаман. Эртага шу жамоаларнинг бири билан ўйнаганимизда хурсанд бўлардим. Ҳамма ярим финалнинг фаворити «Ривер» эканлигини айтганди. Тарихи, номи туфайли шундай фикрга келишганди. Бироқ футболда ном туфайли ғалаба қозониб бўлмайди.

Маҳаллий мухлислар ҳаҚида

- Гарчи узоқдан келган бўлсакда, бизни меҳмонхона, стадион ва маш­ғулотларда илиқ кутиб олишди. Кеча масжидга бордим. У ерда одамлар «Реал»нинг мағлубиятига умид қилишаётганини айтишди.

Криштиану Роналду ҳаҚида

- У «Реал» ўйинчиси бўлган пайтда биз бир ёқадан бош чиқариб, ажойиб жамоага айланганмиз. Унинг ишлари юришаётганидан хурсандмиз. «Реал» учун кўп нарса берди. Бунинг учун Роналдудан миннатдор бўлишимиз керак.

Жозе Моуриньо ҳаҚида

- Мен «Реал»да ким бош мураббий бўлишини ҳал қилмайман. Моуриньо сафимизни тарк этганига 5 йил бўлди, аммо ҳамон у ҳақда гапир­япсизлар. Бизда чемпион бўлиш имконияти бор, аммо негадир Жозе тилга олиняпти. Сардор мураббийни тайинламайди. Тўғри, Моуриньо жамоа учун кўп нарса берди, лекин ҳозирги мураббийимиз Соларини ҳурмат қилиш керак.

 

Ж.БОБОХОНОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz