Қайднома

Қидирув

«Локомотив»: мақсад ўзгармайди!

«Локомотив»: мақсад ўзгармайди!

  31.12.2018 18:23
  0
  424
«Локомотив»: мақсад ўзгармайди!

Гарчи жамоанинг ташкил этилганига кўп вақт ўтмаган бўлса-да, «Локомотив» сўнгги йиллар давомида 3 марта Ўзбекистон чемпионлиги, 3 марта Ўзбекистон кубоги ва 1 марта Ўзбекистон Суперкубоги совринларини қўлга киритди.

Бир неча мавсумлардан буён «Локо» шарафини кучли футболчилар ҳимоя қилиб келишмоқда. Жамоа 3 январдан янги 2019 йил учун тайёргарликни бошлайди ва унда ўтган мавсумда жамоани ташкил қилган йигитларнинг 90 фоизи иштирок этади. Футболчилар билан шартномалар узайтирилди ва улар 2019 йилги мавсумда «Локомотив» шарафини ҳимоя қилади.

Шунингдек, «темирйўлчилар» қишда уч нафар янги футболчи билан таркибни кучайтириб олди. Йован Жокич, Филипп Райевац ва Азизбек Ҳайдаров кейинги мавсум Ўзбекистон чемпионати ва халқаро майдонда жамоамиз шарафини ҳимоя қилишади.

Шунингдек, «Нефтчи»нинг ёш ва иқтидорлик футболчиси Авазбек Ўлмасалиев жамоамиз билан 5 йиллик шартномага имзо чекди.Кейинги мавсумда «Локо» янада кучлироқ бўлиб қайтади. Ҳаммамиз бир тан-у бир жон бўлиб, амалдаги чемпионликни ва халқаро майдондаги ўйинларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга интиламиз.

Икром Алибоевнинг Жанубий Корея ҳамда Санжар Шоаҳмедовнинг Малайзиядаги фаолиятига омад тилаймиз.

Ўтган йиллар давомида «Локомотив»нинг ҳомийлари футболчиларни нафақат моддий, балки барча томонлама ёрдам беришди ва бу узоқ йиллар давом этади. 2019 йилги мавсумда ҳам жамоанинг мақсадлари ўзгармайди. Мақсад - Ўзбекистон чемпионлиги, Ўзбекистони кубоги ва ОЧЛда муносиб иштирок!


Манба: www.lokomotiv.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz