Қайднома

Қидирув

Эътироф: 2018 ЙИЛ РАМЗИЙ ЖАМОАСИ

Эътироф: 2018 ЙИЛ РАМЗИЙ ЖАМОАСИ

  02.01.2019 02:37
  0
  761
Эътироф: 2018 ЙИЛ РАМЗИЙ ЖАМОАСИ

«ИнтерФутбол» йил давомида PepsiСуперлиганинг ҳар бир туридан сўнг рамзий терма тузиб чиқди. Табиийки, ундан ўзининг ёрқин қирраларини намоён этган сара футболчилар жой олишди. Энди йил якунланиб бораётган бир паллада яна сарҳисоб қиламизда, ўша рамзий жамоалардан ўрин олганлардан иборат яна бир якуний термани тузиб чиқамиз. Унга аввалги рўйхатга энг кўп кирган, шунингдек, мавсум давомида фаоллиги билан бошқа ҳамкасбларидан ажралиб турган энг яхши футболчилар жой олишди. Таркиб 3-5-2 тактик схемасида тузилган.

Дарвозага «Қўқон-1912» кипери Ўткир Юсуповни жойлаштирдик. Бу футболчи аксарият учрашувларда қўқонликларни мураккаб вазиятларда қутқарди. Айниқса, Юсуповнинг пенальтидан йўлланган зарбаларни қайтариш бўйича маҳорати таҳсинга сазовор.

Ҳимоя марказидан Анзур Исмоилов ўрин олди. Маълум муддат Хитой чемпионатида тобланган маҳоратли футболчининг тажрибаси «Локомотив»га асқотди. Анзур мудофаадаги ишини ажойиб тарзда уддалашдан ташқари, жамоасининг муҳим голларига муаллифлик қилди. Ўнг қанотга «Навбаҳор» билан бронза медалларига эга чиққан Жаҳонгир Меҳмоновни жойладик. Ушбу футболчи ҳам «лочинлар» сафидаги етакчилардан бирига айланиб, деярли ҳар бир ўйинда ўзининг мукаммал спорт формасида эканлигини намоён этди. Ҳимоянинг чап томонидан эса Фаррух Сайфиев жой эгаллади. Дастлаб Шота Арвеладзе томонидан ишонч билдирилмаган футболчи, ҳал қилувчи босқични кўтаринки кайфиятда ўтказиб, натижада миллий терма бош мураббийининг ҳам эътиборини тортди. Шу тариқа Сайфиев Осиё кубоги-2019да қатнашадиган таркибга киритилди.

Ярим ҳимоячилар бешлиги ҳам қизиқарли тус олди. Ўзбек футболининг умидли ёшларидан бири Остон Ўрунов, бу йил гол уришдан кўра ассистентликни кўпроқ қойиллатган Сардор Собирхўжаев, «Қизилқум» ғалабаларига муносиб ҳисса қўшган Артур Геворкян ҳамда «ўзбек Мессиси» Жавоҳир Сиддиқов йилнинг энг яхши футболчилари қаторидан жой олишди. Ва албатта, асл позицияси ярим ҳимоячи бўлишига қарамай, Pepsi Суперлига-2018 тўпурарига айланган Тиаго Безеррани ҳам унутмадик. Бразилиялик легионер учун бу йил чин маънода муваффақиятли келди.

Ҳужум чизиғидан эса мураккаб паллада «Насаф» халоскорига айланган Бобур Абдухолиқов ҳамда «темирйўлчилар»нинг тиниб-тинчимас форварди Марат Бикмаев жой олишди. Айнан шу футболчилар тўпурарлар пойгасида Тиаго Безеррага жиддий рақобат туғдирганлардан бири эканини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Ва албатта, рамзий терма бош мураббийлигига «Локомотив» билан навбатдаги чемпионликни нишонлаган Андрей Фёдоров лойиқ кўрилди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу рўйхатни тузиш чоғида қийинчилик вужудга келди. Зеро, ўзининг ижобий жиҳатларини намойиш этган футболчилар кўп эди. Кези келганда, Сардор Рашидов, Икром Алибоев, Жалолиддин Машарипов, Азиз Турғунбоев, Жавлон Иброҳимов, Зоҳид Абдуллаев, Артём Филипосян, Одил Ҳамробеков, Мурод Холмуҳаммедов, Жасур Ҳасанов каби юксак маҳорат соҳибларининг иштироклари ҳам мухлисларга манзур бўлганини алоҳида эътироф этиш керак.

 

INTERFUTBOLТАЛҚИНИ БЎЙИЧА PEPSIСУПЕРЛИГА ТУР РАМЗИЙ ТЕРМАЛАРИГА КИРИТИЛГАН ФУТБОЛЧИЛАР

«ЛОКОМОТИВ» (15 футболчи)

Жами

Марат Бикмаев (6 марта), Сардор Рашидов (5), Икром Алибоев (5), Анзур Исмоилов (4), Санжар Шоаҳмедов (3), Шуҳрат Муҳаммадиев (3), Кахи Махарадзе (3), Олег Зотеев (3), Сардор Мирзаев (3), Игнатий Нестеров (3), Ҳусниддин /офуров (2), Темурхўжа Абдухолиқов (2), Ислом Тўхтахўжаев (1), Садриддин Абдуллаев (1), Игорь Йелич (1)

45 марта

«ПАХТАКОР» (13 футболчи)

 

Тиаго Безерра (10), Жалолиддин Машарипов (5), Исмоил Гонсалвеш (5), Фаррух Сайфиев (4), Марко Симич (3), Драган Черан (3), Жасур Яхшибоев (2), Владимир Козак (2), Шерзод Аъзамов (2), Азим Аҳмедов (2), Акмал Шораҳмедов (1), Баҳром Абдураҳимов (1), Игорь Сергеев (1)

41 марта

«НАВБАҲОР» (14 футболчи)

 

Азиз Турғунбоев (5), Жаҳонгир Меҳмонов (5), Остон Ўрунов (5), Игорь Голбан (5), Аъзам Алиев (4), Мирзоҳид /офуров (3), Даврон Ҳошимов (3), Ботирали Эргашев (2), Дарко Станоевич (2), Акбар Тўраев (2), Сардор Сулаймонов (1), Аюбхон Нўъмонов (1), Азамат Алланиёзов (1), Дилшод Ҳамроев (1)

40 марта

«БУНЁДКОР» (15 футболчи)

 

Сардор Собирхўжаев (3), Жавлон Иброҳимов (3), Мурод Тошматов (3), Мурод Зуҳуров (2), Рустам Ашурматов (2), Хуршид /иёсов (2), Дилшод Аҳмадалиев (2), Мирғиёс Сулаймонов (2), Филип Райевац (2), Шаҳзод Нурматов (2), Даврон Умиров (1), Ислом Қобилов (1), Анвар /офуров (1), Акром Комилов (1), Азиз Ҳайдаров (1)

28 марта

«МЕТАЛЛУРГ» (12 футболчи)

 

Зоҳид Абдуллаев (5), Ислом Исоқжонов (3), Шерзод Файзиев (3), Суҳроб Нуруллоев (2), Акбар Исматуллаев (2), Шаҳзод Шайманов (2), Аброр Ҳусинов (1), Павел Пуришкин (1), Муҳаммад Исаев (1), Жавоҳир Илёсов (1), Аббос Отахонов (1), Зафар Тўраев (1)

23 марта

«БУХОРО» (13 футболчи)

 

Артём Филипосян (4), Асилбек Омонов (3), Шавкат Саломов (3), Саламат Қутибоев (2), Сергей Русецкий (2), Эргаш Исмоилов (2), Арсланмурот Аманов (2), Бобур Омонов (2), Санъат Шихов (2), Шавкат Муллажонов (1), Азиз Ибрагимов (1), Акмал Турсунбоев (1), Акобир Тўраев (1)

 

26 марта

 

 

«НАСАФ» (13 футболчи)

 

Бобур Абдухолиқов (5), Одил Ҳамробеков (4), Азиз /аниев (3), Хуршид Мухторов (3), Славко Лукич (2), Ислом Рашидхонов (1), Шароф Муҳиддинов (1), Сайдулло Раҳматов (1), Умар Эшмуродов (1), Мақсад Каримов (1), /олиб /айбуллаев (1), Ислом Кенжабоев (1), Бобур Давлатов (1)

25 марта

«ҚИЗИЛҚУМ» (9 футболчи)

 

Артур Геворкян (6), Элгужа Григалашвили (5), Файзулла Қамбаров (2), Алишер Саноев (2), Гиорги Квесиешвили (1), Евгений Черемисин (1), Акмал Рустамов (1), Неманья Йованович (1), Салим Мустафоев (1)

20 марта

«ҚЎҚОН-1912» (10 футболчи)

 

Жавоҳир Сиддиқов (7), Мурод Холмуҳаммедов (5), Қувондиқ Рўзиев (4), Ўткир Юсупов (4), /иёс Комилов (2), Дарко Гожкович (2), Александр Мерзляков (2), Милан Спремо (1), Беҳруз Содиллаев (1), Суҳроб Бердиев (1)

29 марта

АГМК (12 футболчи)

 

Жасур Ҳасанов (3), Владимир Бубанья (2), Владислав Касминин (2), Йован Жокич (2), Роман Абдулов (2), Павел Матяш (1), Шоҳназар Норбеков (1), Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров (1), Дилшод Жўраев (1), Азамат Исроилов (1), Зоҳир Пиримов (1), Музаффар Музаффаров (1)

18 марта

«СЎ/ДИЁНА» (11 футболчи)

 

Милан Митрович (2), Санжар Рашидов (2), Руслан Мелзитдинов (2), Дилмурод Каримов (1), Иззатилла Абдуллаев (1), Сардор Азимов (1), Элёр Орипов (1), Дониёр Ҳасанов (1), Нурилло Тўхтасинов (1), Сернас Дарвидас (1), Сардор Қулматов (1)

14 марта

«НЕФТЧИ» (11 футболчи)

 

Абдумавлон Абдужалилов (4), Достон Турсунов (3), Шерзод Ҳакимов (3), Бобур Йўлдошев (2), Шукурали Пўлатов (1), Абдужамол Исроилов (1), Хуршид Асқаралиев (1), Музаффар Абдуллаев (1), Достон Тошматов (1), Аваз Ўлмасалиев (1), Мурод Бобожонов (1)

19 марта

 

МУРАББИЙЛАР

Андрей Фёдоров

«Локомотив»

6 марта

Илҳом Мўминжонов

«Навбаҳор»

5

Миржалол Қосимов

«Бунёдкор»

4

Сергей Лушан

«Сўғдиёна»

3

Шота Арвеладзе

«Пахтакор»

3

Андрей Шипилов

«Металлург»

2

Баҳром Ҳайдаров

«Нефтчи»

2

Виктор Кумиков

АГМК

1

Улуғбек Бақоев

«Бухоро»

1

Ҳамид Актамов

«Қизилқум»

1

Рўзиқул Бердиев

«Насаф»

1

Нўъмон Ҳасанов

«Қўқон-1912»

1

Бахтиёр Ашурматов

АГМК

1

Андрей Канчельскис

«Навбаҳор»

1

 

PEPSIСУПЕРЛИГА-2018. ЙИЛ РАМЗИЙ ТЕРМАСИ. 3-5-2

Дарвозабон: Ўткир Юсупов («Қўқон-1912»)

Ҳимоячилар: Анзур Исмоилов («Локомотив»), Фаррух Сайфиев («Пахтакор»), Жаҳонгир Меҳмонов («Навбаҳор»)

Ярим ҳимоячилар: Остон Ўрунов («Навбаҳор»), Сардор Собирхўжаев («Бунёдкор»), Артур Геворкян («Қизилқум»), Жавоҳир Сиддиқов («Қўқон-1912»), Тиаго Безерра («Пахтакор»)

Ҳужумчилар: Бобур Абдухолиқов («Насаф»), Марат Бикмаев («Локомотив»)

Бош мураббий: Андрей Фёдоров («Локомотив»)


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz