Қайднома

Қидирув

Азизбек Турғунбоев: «Юрагим «Навбаҳор»да»

Азизбек Турғунбоев: «Юрагим «Навбаҳор»да»

  01.01.2019 21:02
  0
  504
Азизбек Турғунбоев: «Юрагим «Навбаҳор»да»

Хабарингиз бор, бироз олдин ижтимоий тармоқларда «Навбаҳор» футболчиси Азизбек Турғунбоев «Пахтакор» жамоаси билан расман келишувга эришгани ҳақида маълумотлар тарқалди.

Шу масалага ойдинлик киритиш мақсадида, шахсан ўзим Турғунбоев билан боғландим. Қуйида уюштирилган суҳбатни эътиборингизга ҳавола этаман.

- Бугун кўплаб сайтларда сизнинг «Пахтакор» билан келишувга эришганингиз ҳақида хабарлар тарқалиб кетди. Бу қанчалик хақиқат?

- Тўғри, «Пахтакор» жамоаси билан музокаралар бўлмаган дея олмайман. Улар билан шартномалар масаласида гаплашганмиз. Аммо, менинг якуний қарорим «Навбаҳор»да қолиб, чемпионлик маррасини забт этиш. Мана шундай шароитларни яратиб бераётган раҳбарлар учун, мухлислар учун жамоада қолишга қарор қилдим.

- «Навбаҳор» жамоаси раҳбарияти жамоада қолишингиз учун сизга таклиф қилган шартномага имзо чекишга мажбур бўлганингиз ростми?

- Йўқ, (кулади) бундай нарса бўлмаган. Одамлар бунақа гапларни қаердан топишади ҳайронман. Мен ҳар доим ўз хоҳишим билан шартномага имзо чекганман. Бунга ҳеч қандай шубҳа бўлишини мумкин эмас.

- Юқорида «Пахтакор» билан келишув тўғрисида айтдингиз. Якуний қарорингиз эса «Навбаҳор»да қолиш экан келажакда «Пахтакор» билан ҳеч қандай муаммо бўлмайдими?

- Бу масалада муаммолар бўлмайди деб ўйлайман. «Навбаҳор» ПФК раҳбарияти масалани ҳал қилишини айтди. Фурсатдан фойдаланиб, «Пахтакор» жамоаси раҳбарияти мени тушунади деб умид қиламан. Менга эътибор қилиб жамоаларига таклиф қилганларида хурсандман ва раҳмат айтаман. Аммо, менинг юрагим «Навбаҳор»да.

Наманганда футболнинг ашаддий, фидоий мухлислари жуда кўп. Жамоамизнинг шундай фидоий мухлислари учун, уларнинг ҳурмати учун, мен яна «Навбаҳор»да қоламан. Уларнинг менга бўлган ишончлари учун, қўллаб-қувватлаб турганликлари учун барчаларига раҳмат дейман.

- «Навбаҳор» машғулотлари 5 январдан бошланади. Сиз бу вақтда терма жамоа билан Осиё Кубогида иштирок этасиз. Айтингчи, сиз машғулотларга қачондан қўшиласиз?

- Мен мусобақадан қайтишимиз билан «Навбаҳор» сафига келиб қўшиламан. Ҳаттоки дам ҳам олмасдан жамоа билан бирга бўлмоқчиман. Мухлислардан сўрардимки, биз сафарга кетганимизда ортимиздан дуо қилиб туришса. Биз эса уларнинг юзларини ёруғ қилиб, ишончларини оқлашга ҳаракат қиламиз ва насиб қилса Осиё чемпиони бўлиб қайтамиз.

- Вақтингизни аямаганингиз учун ташаккур.

- Раҳмат соғ бўлинг!

Фарҳод Умаралиев суҳбатлашди

Манба: @FKMUHLIS



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz