Қайднома

Қидирув

Рэмси - «Бавария», «Интер», «Ювентус», «ПСЖ» ва «Реал»...

Рэмси - «Бавария», «Интер», «Ювентус», «ПСЖ» ва «Реал»...

  02.01.2019 12:49
  0
  381
Рэмси - «Бавария», «Интер», «Ювентус», «ПСЖ» ва «Реал»...

Лондоннинг «Арсенал» клуби ярим ҳимоячиси Аарон Рэмси Европанинг 5та йирик клуби - «Бавария», «Интер», «Ювентус», «ПСЖ» ва «Реал» жамоалари билан январь ойида музокара олиб боради.

Жорий мавсумнинг бошида «тўпчилар» Рэмси билан янги шартнома бўйича таклифини қайтиб олган эди, уларнинг фикрига кўра футболчи кўп нарса талаб қилмоқда.

Шу тариқа, 28 ёши уэльслик футболчи мавсум якунига қадар шартномаси тугашини кутади ва 1 январь ойида бошқа клублар билан музокара ўтказиши мумкин бўлади.

ВВС нашрининг маълумотига кўра, 2019 йилнинг илк ойидаёқ 5та гранд клуб билан музокара ўтказади, лекин футболчи битта қарорга келгани йўқ.

Рэмси «Эмирейтс»ни январь ойида тарк этмайди. Акс ҳолда «Арсенал» клуби харидордан 40 миллион евро талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Аарон билан қизиқаётган клублар эса буни тўлаш истагида эмас.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz