Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон термаси Дубайдаги "Roda Al Bustan" меҳмонхонасига жойлашди

Ўзбекистон термаси Дубайдаги "Roda Al Bustan" меҳмонхонасига жойлашди

  02.01.2019 15:39
  0
  596
Ўзбекистон термаси Дубайдаги

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари "Ўзбекистон Ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясининг 333-рейси билан учган Боинг-787 ҳаво кемасида 3 соату 15 дақиқа парвоздан сўнг Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига етиб келди. Парвоз вақтида ҳаво кемаси командири Алишер Султонов ушбу рейсда футбол бўйича миллий терма жамоамиз аъзолари ҳам учиб кетишаётганини эълон қилиб, экипаж аъзолари номидан футболчиларимизга Осиё Кубогида омад тилади.


Дубайда ҳаво ҳарорати 23-24 даража иссиқ, футбол ўйнаш учун жуда қулай об-ҳаво. Терма жамоамиз делегациясини ОФК вакиллари кутиб олишди. Футболчиларимиз Дубай шаҳридаги "Roda Al Bustan" меҳмонхонасига жойлашишди.

Бугун кечқурун маҳаллий вақт билан соат 18:00да терма жамоамиз аъзолари БААдаги дастлабки машғулотларни ўтказишади.  

 


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz