Қайднома

Қидирув

Фозил Мусаев: «Терма жамоада барча бир-бирини қўллаб-қувватламоқда»

Фозил Мусаев: «Терма жамоада барча бир-бирини қўллаб-қувватламоқда»

  02.01.2019 23:01
  0
  523
Фозил Мусаев: «Терма жамоада барча бир-бирини қўллаб-қувватламоқда»

Бугун таваллуд айёмини нишонлаётган Фозил Мусаев ЎФА Матбуот хизматига Бирлашган Араб Амирликларидаги биринчи кун машғулотлари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Биринчи кун ажойиб тарзда ўтди. Парвоз бир оз толиқтирганига қарамай, ҳамма яхши кайфиятда. Бизга яратлиган барча шароитлар аъло даражада деб айтиш мумкин. Айниқса, бундай об-ҳавода футбол ўйнаш жуда қулай. Ҳаддан зиёд иссиқ ҳам эмас, совуқ ҳам эмас.

Машғулотларда мазза қилиб ҳаракат қилдик. Биринчи кун машғулотлари одатда енгил тарзда ўтади. Терма жамоада ажойиб муҳит ҳукмрон. Барча бир-бирини қўллаб-қувватламоқда. Футболчиларнинг иштиёқи ниҳоятда баланд, барча курашга тайёр.Майдонга фақат ғалаба учун тушишамиз», - дея айтиб ўтди Фозил Мусаев.


Манба: www.ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz