Қайднома

Қидирув

Охирги ҳамла эффекти ёки сўнгги дақиқалар самараси

Охирги ҳамла эффекти ёки сўнгги дақиқалар самараси

  03.01.2019 10:10
  0
  515
Охирги ҳамла эффекти ёки сўнгги дақиқалар самараси

Ажойиб факт, Италиянинг «Интер» клуби жорий мавсум чамаси 25 фоиз голини ўйиннинг 86-дақиқасидан кейин урмоқда. Дейлик, чемпионатнинг 18-туридан ўрин олган «Интер» - «Наполи» ўйинида «қайноқ»лик юқори даражага кўтарилди. Ҳакамнинг старт ҳуштаги чалиниши билан Мауро Икарди майдон марказидан зарба йўллаб, дарвоза тўсинини нишонга олди. Охирги 10 дақиқаликда эса футболчилар шунчаки, талвасага тушишди. Бу оралиқда дарвозабонлар ўз жамоаларини муқаррар голлардан сақлаб қолишди, шунингдек, бир вазиятда «Интер» ҳимоячиси тўпни шундоқ чизиқ устидан қайтарди. Калиду Кулибали эса ҳакамга истеҳзоли қарсак чалгани учун «қизил»га мубтало бўлди. Кейин Лаутаро Мартинеснинг ҳал қилувчи голи юзага келди - 90-дақиқада берилган аниқ зарба 3 очкони мезбонлар томон «юмалатди».

Умуман, охирги дақиқалардаги ҳамла «Интер»нинг жорий мавсумдаги асосий қуролига айланиб қолди.

«Интер» «А» сериясининг 19та тури ва Европа ЧЛ гуруҳ босқичида жами 37та гол урган бўлса, шундан 9таси ўйинларнинг 86-дақиқасидан кейинги вақтга тўғри келди. Бошқача айтганда, «нерадзурралар» ҳисобидаги жами голлардан деярли 25 фоизи охирги ҳамла самарасидир.

Сўнгги дақиқаларда урилган 9та голдан 6таси ўйин натижасини ўзгартирди. Фақат Маттео Политано («Кальяри» дарвозасига), Жоао Марио ва Ража Наингголан («Женоа» дарвозасига) томонидан урилган голлар ҳеч нимага таъсир ўтказгани йўқ.

Агар 86-дақиқадан кейин урилган голларни ҳисобдан чиқарсак, «Интер» ЧЛда  охирги турга қадар «плей-офф» босқичига чиқиш учун курашолмасди, миллий чемпионатда эса 3-ўрин эмас, 5-поғонада турарди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz