Қайднома

Қидирув

"Бунёдкор"нинг собиқ бош мураббийи Мессини Марадона ва Пелега таққослади

"Бунёдкор"нинг собиқ бош мураббийи Мессини Марадона ва Пелега таққослади

  03.01.2019 13:24
  0
  461

Бразилия терма жамоаси собиқ яримҳимоячиси Зико Omnisport мухбири билан суҳбатда «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессини футбол афсоналари Диего Марадона ва Пеле билан солиштирди. «Месси Марадонага яқин. Бу дегани, назаримда, уни Пеле билан таққослаб бўлмайди.

Марадона Мессидан бироз олдинроқда, деб ҳисоблайман. Аммо Пеле футболчига керакли барча сифат ва хислатларга эга: тезлик, куч, техника, оёқ зарбаси, бош билан ўйнаш, дриблинг...

Мессида ҳам деярли барчаси мужассам, аммо унда Пеледаги каби жаҳон чемпиони унвонлари йўқ. Бу – кўп нарсани ҳал қиладиган фактор.

Марадона катта мусобақаларда ўзини кўрсатиб юрган вақтларда Аргентина термасида ҳозиргидек юлдузли таркиб йўқ, жамоа фаворитлар қаторида саналмасди. Унинг ёнида ҳозир Месси бирга тўп сураётган ўйинчилардек жамоадошлари бўлмаган», – дея таъкидлаб ўтди Зико.

Фото: Getty Images

Маълумот учун, «Бунёдкор»нинг собиқ бош мураббийи ҳозирда Япониянинг «Кашима Антлерс» клубида спорт директори сифатида ишламоқда. Жамоа 2018 йили ўз тарихида илк марта Осиё Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.


Манба: kun.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz