Қайднома

Қидирув

"Локо", АГМК ва "Бунёдкор" ҳам навбатдаги машғулотларга киришди

"Локо", АГМК ва "Бунёдкор" ҳам навбатдаги машғулотларга киришди

  03.01.2019 15:41
  0
  435

Ўзбекистон чемпиони "Локомотив" клуби янги мавсумга тайёргарликни бошлади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди. Бугунги машғулотларда Авазбек Ўлмасалиев ва Жавоҳир Эсонқулов каби футболчилар ҳам иштирок этишди. Ўлмасалиев ўтган мавсумни "Нефтчи" сафида ўтказган эди. Эсонқулов эса "Металлург" таркибида оғир жароҳат олиб узоқ муддатга сафдан чиққанди. 

ОЧЛ(саралаш)нинг яна бир иштирокчиси бўлган АГМК  янги бош мураббий Миржалол Қосимов бошчилигида тайёргарликка киришган. Маълум бўлишича, янги бош мураббий таркибдаги ҳар бир футболчи билан яккама-якка суҳбатлашиб, уларнинг айримлари билан шартнома муддатини яна бир йилга узайтириш борасида оғзаки келишувга эришилган. Олинган маълумотларга кўра, Азамат Исроилов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Ойбек Қиличев, Шохназар Норбеков ҳамда Зафар Полвонов сингари футболчилар билан янгитдан келишувга эришилган.

Айтганча, “қалдирғочлар” Миржалол Қосимовнинг Олмалиқга кетганидан сўнг Шуҳрат Мақсудов бошчилигида янги мавсумга тайёргарликни бошлашди. Бунгача “қалдирғочлар”нинг ёшлар жамоасини бошқариб келган Шуҳрат Мирусмановичга мураббийлар штабида Юрий Саркисян, Виктор Карпенко ҳамда Марат Галимов ёрдам бериши кутилмоқда.
Жамоа таркибида бир қатор ўзгаришлар бўлиши турган гап. Сабаби клуб билан шартномаси якунига етган футболчилар талайгина. Шунинг учун мураббийлар бунгача бошқа жамоаларда ижара асосида ўйнаган ўйинчиларини ортга қайтаришга қарор қилган, деб хабар бермоқда сhampionat.asia сайти.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz